Главная / Жамият / БОМДОД НАМОЗИ-АЁЛЛАР УЧУН

БОМДОД НАМОЗИ-АЁЛЛАР УЧУН

Тоза кийим, тоза бадан, намоз ӯкиладиган тоза ӯринда таҳорат билан қиблага юзланган ҳолда намоз ӯкишга киришилади. Намоз куйидаги тартибда ӯқилади.

Икки ракатли суннат намозлари ӯқиш тартиби:
1. Каба томонга юзланиб «Бомдод (ёки пешин, шом, хуфтон) намозининг икки ракат суннатини холис Аллоҳ учун укишга ният килдим» мазмунида ният килинади.
2. Икки қӯл кафтини киблага карата кӯтариб, бош бармоқ қулок юмшоғига теккизилади ва «Аллоҳу акбар», дея такбир айтиш билан намоз бошланади.
3. Қӯлларни қовуштирган ҳолда киндик остида тутиб «Сано» («Субҳанака аллоҳумма…») ӯқилади.
4. Тааввуз («Аузу биллаҳи…»), басмала («Бисмиллаҳ…») билан Фотиҳа сураси, кейин тааввуз ва басмала айтмай зам қилиб (қӯшиб) бирорта сура ӯқилади.
5. «Аллоҳу акбар» деб эгилиб рукуга борилади, бунда уч марта «Субҳана роббиял-азийм» (Улуг Роббим покдир), дейилади.
6. Белни тиклаётиб «Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Узига ҳамд айтган кишини Аллоҳ эшитади), дейилади. Тула тикланиб бӯлгач «Роббана лакал ҳамд» (Роббим, мактов факат Сенгадир), дейилади.
(Жамоат билан намоз ӯқилганда имом аввалги дуо билан кифояланади, иқтидо қилувчи (эргашувчи) кейингисининг ӯзини айтади)
7. «Аллоҳу акбар» деб ерга аввал тиззалар, кейин кафтлар, сӯнг бурун ва пешона қӯйилиб, сажда килинади. Бунда тирсаклар ерга ва бикинларга теккизилмайди, барча азолар, хусусан, оёк бармоклари иложи борича қиблага юзлантирилади. Саждада уч марта «Субҳана Роббиял-ало» (Олий Роббим покдир), дейилади.
8. «Аллоҳу акбар» деб саждадан бош кӯтарилади ва чап оёқни тушаб, ӯнг оёқ кифтини тик қилиб, бармоқлар қиблага юзлантирилган, икки қӯл кафти учи тизза баробарига қӯйилган ҳолда ӯтирилади.
9. «Аллоҳу акбар» деб иккинчи марта юқоридаги каби сажда қилинади.
10. «Аллоҳу акбар», деб кҳеч нарсага суянмай иккинчи ракатни укиш учун ӯриндан турилади.
11. Иккинчи ракатда ҳам «Бисмиллаҳ…» билан Фотиҳа сураси, орқасидан Қурондан билганича бирор сура ёки узунрок  оят укилади.
12. Биринчи ракатдагига ӯхшаш руку, саждалар килинади.
13. Саждадан сунг ӯнг оёгини тиклаб, чап оёги устига ӯтиради ва аввал «Ташаҳҳуд» («Аттаҳийят…»), ортидан икки саловот («Аллоҳумма солли ала…» ва «Аллоҳумма барик ала…»), кейин дуолар («Роббана…») укиб, аввал унг елкага, кейин чап елкага «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ», деб салом беради, шу билан икки ракат намоз якунланади. Икки ракатли фарз намозлари укиш тартиби ҳам бундан фаркланмайди.
ВИДЕО
Турт ракатли суннат намозини ӯкиш тартиби:
1. “Турт ракатли пешин намози суннатини холис Аллоҳ учун укишга ният килдим” мазмунида ният килинади.
2. Куллар кафтини киблага каратиб такбир (“Аллоҳу акбар”) айтилади.
3. Куллар богланиб, Фотиҳа ва ортидан бирор сура кушиб укилади.
4. Такбир билан рукуга бориб, уч марта “Субҳана Роббиял азийм” дейилади.
5. Тикланиб “Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, “Роббана лакал ҳамд” дейилади.
6. Такбирлар билан икки марта сажда килиб, ҳар бирида “Субҳана Роббиял ала” дейилади.
7. Яна такбир билан тикланиб, юкоридаги тартибда иккинчи ракат ҳам адо этилади.
8. Иккинчи ракат саждасидан сунг факат “Ташаҳҳуд” (“Аттаҳият”) ӯкиб, такбир билан учинчи ракатга турилади.
9. Учинчи ракатда ҳам Фотиҳа, бирор сура кироат килинади.
10. Такбир билан рукуга борилади, икки марта сажда килинади.
11. Такбир билан туртинчи ракатга турилади, Фотиҳа, бирор сура кироат килинади.
12. Такбир билан руку ва икки марта сажда килинади.
13. Кейин чап оёк устига утириб, унг оёкни бош бармогига  тиклаган ҳолда “кадаи оҳир”да “Ташаҳҳуд”, саловотлар, дуолар ӯкиб, икки томонга салом берилади.
Уч ракатли намоз ӯкиш тартиби: 
1. Аввалги икки ракат юкорида баён этилган икки ракатли намоз укиш тартибига кура адо этилади.
2. Иккинчи ракатдан сунг “кадаи уло”да факат «Ташаҳҳуд» ӯкилади ва учинчи ракатга «Аллоҳу акбар» деб турилади.
3. Учинчи ракатда «Бисмиллаҳ…» билан Фотиҳа сурасининг ӯзи ӯкилади, сунгра юкоридагидек руку ва сажда килинади.
4. “Кадаи оҳир”да ӯтириб, «Ташаҳҳуд», саловотлар ва дуоларни ӯкигач, салом бериб намоз якунланади.
Турт ракатли фарз намозларини укиш тартиби:
“Турт ракатли пешин (ёки аср, хуфтон) намозлари фарзини холис Аллоҳ учун укишга ният килдим” мазмунида ният килинади.
2. Такбир билан намозга киришилади.
3. Кулларни киндик остига боглаб, Фотиҳа ва бирор сура кироат килинади.
4. Такбир билан рукуга борилади.
5. Такбир билан тикланиб, сунгра яна такбир билан икки марта сажда килинади.
6. Иккинчи ракатга туриб, уни ҳам шу юсинда бажарилади.
7. “Кадаи уло”да факат “Ташаҳҳуд” укиб, такбир билан учинчи ракатга турилади.
8. Учинчи ракатда факат Фотиҳа сурасининг узи кироат килинади ва яна такбир билан руку ва икки сажда килинади.
9. Такбир билан туртинчи ракатга туриб, бунда ҳам факат Фотиҳа сурасининг узи укилади.
10. Такбир билан руку ва икки сажда килинади.
11. “Кадаи оҳир”да “Ташаҳҳуд”, саловотлар, дуолар укиб, икки томонга салом бериб, намоз якунланади.
Турт ракатли суннат намозлари ҳам турт ракатли фарз намозлари каби адо этилади. Факат турт  ракатли суннат намозларида учинчи ва туртинчи ракатларда Фотиҳадан сунг бирор сура зам килинади (кушиб укилади).

ЯНА МАЛУМОТ

Аёл киши уйчи кийимда намоз укиши

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллокҳнинг Узигагина ҳамдлар, Унинг пайгамбари Мухҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бӯлсин.

Сӯнг …

Бугунги кунда купчилик аёлларни намоз укишганида уйчи кийим, иштон, лозим, халат ёки шу каби тор, калта кийимларда намоз укиётганларини гувоҳи буламиз. Бундай кийимларда укилган намоз кабул буладими ёки юкми деган савол купчилик мусулмонларни, хусусан муслима опа-сингилларимизни кизиктирса ажаб эмас.

Аввало шуни еслаб утишимиз лозимки, Аллоҳ таоло намоз укишга тараддуд кураётганларга зийнатланишини амр килди. Аллоҳ таоло айтади:

«Эй Одам болалари, кҳар бир сажда чогида зийнатланингиз, ҳамда (ҳоҳлаганингизча) еб-ичаверинглар, факат исроф килманглар. Зотан, У исроф килгувчи кимсаларни севмас» (Ароф: 31).

Шундай килиб, кимки намоз укимокчи бӯлса, ушанга намоз учун зийнатланиши буюрилган. Купчилик мусулмонлар еса ушбу буйрукка хилоф равишда тунги пижамасида ёки иш кийимида намоз укийди ва узини намоз учун зийнатламайди. Аллоҳ эса гузалдир ва гузалликни яхши куради.

Уламоларнинг фикрича зийнатланишликнинг енг оз микдори, бу авратни ёпишликдир. Шундан келиб чикиб улар айтишдики, авратни ёпиш намозни кабул булишидаги муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Кимки авратини ёпмаса, намози кабул булмайди.

Уларнинг «авратни ёпиш» деган сузларидан шу нарса тушуниладики, авратни ёпишлик фарз ва бунда нимадан фойдаланилганликнинг фарки юк. Бу ҳолатда намоз раво булади, ҳатто аврат шаклини билинтириб турадиган кийим булса ҳам.

 

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

2021-11-17-15-34-54svyxsweiden0xm5f5zvy_file

Инсоннинг неврози ва асабийлашишига унинг онаси – 2 ёшгача бўлган хатолари сабаб бўлади

Инсоннинг асаб тизими 2 ёшга келиб мустаҳкамланади ва келажакда инсоннинг стрессга чидамлилигининг пойдевори шу ёшга …