20/04/2024
Главная / Маданият / Одоб ахлок хакида маколлар

Одоб ахлок хакида маколлар

Устозингга тик карасанг, тузасан,
Хурмат килсанг, аста-секин узасан.
 Аввал салом, бадаз калом.
Бир каттани бил,
Бир кичикни бил.
Бола – азиз, одоби ундан азиз.
Бош булмаган уйда,
Отаси туриб угли сузлар.
Инсон – одоби билан,
Осмон – офтоби билан.
Каттага салом бер.
Кичикка – калом.
Одоб бозорда сотилмас.
Одоб – кишининг зебу зийнати.
Одоб – олтиндан киммат.
Одобли бола элга манзур.
Одобни беодобдан урган.
Одобсиз бетга чопар.
Онангга бошингни хам кил,
Отангга гапингни кам кил.
Ота булиш осон, одоб бериш кийин.
Уста борида кулингни тий,
Устод борида – тилингни.
Уста булсанг, устозингни унутма.
Устозингга тик карасанг, тузасан,
Хурмат килсанг, аста-секин узасан.
Эшик очик булса хам, сураб кир.
Яхши бола ном келтирар,
Ёмон бола гам келтирар.
Яхши бола – отага кувват,
Ёмон бола – укубат.
Яхши боладан рахмат,
Ёмон боладан ланат.
Яхши хулк кишининг хусни.
Киз бола уйда яхши,
Эр бола элда яхши.
Кобил фарзанд – жонга пайванд.
Хусн хулки билан чиройли.
Хусн хусн эмас, одоб хусн.
Хул ёгочни эгмагин,
Тегмаганга тегмагин.

Хаккимизда

Яна маълумот

scale_1200-1

Кунгил айниши сабаблари

КУНГИЛ АЙНИШ ВА ИЧ КЕТИШ САБАБЛАРИ   Овкат хазм килиш тизимингиз безовта булганда ёки соглигингизга зарар …