Главная / Маданият / Ялпиз фойдаси

Ялпиз фойдаси

myata-perechnaya-pri-kashle-300x195Ялпиз (мята)ли малҳам. Белдаги оғриқ, яллиғланиш, шишни йўқотишга, мушакларни рағбатлантиришга ва тинчлантиришга ёрдам беради.

Кучли оғриқни йўқотиш учун 2 чой қошиқ ялпизнинг устидан 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 15-20 дақиқа дам едиринг. Дамламага ип газламани намлаб, оғриётган жойга қўйинг. Устига клёнка ёпиб, 25-30 дақиқага иссиқ белбоғ билан ўраб қўйинг.

Ялпиз таркиби эфир мойлари, органик кислоталар, флавоноидлар, каротин, глюкоза, рутин, С дармондориси ва яна бир қатор фойдали моддаларга бой.
Унинг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатмаси тиш оғриғи, оғиз караши, милк яллиғланишини даволаш учун тавсия қилинади. Ялпиз қайнатмасига қанд қўшиб тайёрланган қиёми қуёнчиқ хасталигига, ўсимлик шираси эса шақиқа ва сариқ касалига қарши жуда фойдали. Ялпиз кўкракни юмшатиб, балғамни кўчиради. Нафас йўли касалликларини олдини олишда кенг қўлланади.
Ялпиздан қайнатма тайёрлаш учун 5-20 грамм ялпиз япроғи 200 грамм сувда 15 дақиқа қайнатилади. Сўнг дока орқали сиздириб, шарбати кунига 2 маҳал овқатдан олдин ичилади.
Ялпизли суртма малҳам шиш ва оғриқдан ҳоли қилувчи воситадир. Бунинг учун 200 грамм миқдорида ялпиз гулидан олиб, шиша идишга солинади ва унга 400 грамм зайтун ёғи қўшилади. Идиш оғзи оқ мум билан зичлаб беркитилади. Сўнг уни 40 кун қуёш кури тушиб турадиган жойга қўйилади.
Ялпиз чой бир қанча касалликларни даволашда қўлланади. Гипертония, атеросклероз, стенокардия, невроз, уйқусизлик, ошқозон ва ичак касалликларида ялпиз чой фойдалидир. Шунингдек, асабларни тинчлантириб, бош оғриғини қолдиради.

Эрталаб ичилган бир пиёла ялпиз чой кун давомида инсонга тетиклик бағишлайди. Уйқудан олдин ичилса чарчоқларни ёзиб, яхши дам олишни таминлайди. Ялпиз таркибидаги ментол моддаси артериал қон босимини туширишда ёрдам беради. Турли ичак касалликларида, шамоллаш ва гриппни даволашда ҳам ялпиз чойнинг фойдаси кўп. Тиббиётда ялпиз баргларидан асаб тизимини тинчлантиришда бир қатор дори воситалари тайёрланади.

Ибн Сино ялпиз билан ичак оғриқларини даволаган. У ялпизни овқат ҳазм бўлишини яхшиловчи, гижжа ҳайдовчи, қон тўхтатувчи, қайт қилишни қолдирувчи восита сифатида тавсия этган. Халқ табобати амалиётида ялпизли қайнатма истисқо, қўтир, бод, сариқ, ширинча, шамоллаш, йўтал ва бошқа касалликларни даволашда яхши фойда бериши аниқланган. Ялпиздан баҳорда кўкатли сомса, манти, чучвара ва бошқа таомлар тайёрланиши инсон саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

salat-s-granatom-i-kuricej-1-768x576

Салатлар Янги йил учун

Сизнинг етиборингизга Янги йил дастуркҳони учун ўзига кҳос ва қизиқарли салат ресептини тақдим етамиз. Маҳсулотларнинг …