Главная / Маданият / Ватан ҳақида шеърлар болалар учун

Ватан ҳақида шеърлар болалар учун

ЖОНИМ ИЧРА ЖОНИМДУРСАН Ватан

Бу дунёда жаннатмонанд ерлар бисёр,
Бу дунёда оқу қаро эллар бисёр,
Аммо йўқдир бу дунёда сендек диёр,
Жоним ичра жонимдурсан, Ўзбекистон.
Тупроғингда аждодларим изи қолган,
Боболарим терларининг тузи қолган,
Ҳар гардида момоларим кўзи қолган
Жоним ичра жонимдурсан, Ўзбекистон.
Ўзбек элим, нури дийдам, қароғимсан,
Ўзбек элим, осмониму тупроғимсан,
Ҳам қувончим, ҳам бахтиму фироғимсан,
Жоним ичра жонимдурсан, Ўзбекистон.
Бешигингда аллаладинг дунёларни,
Дунё очган неча–неча даҳоларни,
Болам дединг юраклари адоларни,
Жоним ичра жонимдурсан, Ўзбекистон.
Соҳибқирон қўлларида қалқон бўлдинг,
Улуғбекнинг нигоҳида осмон бўлдинг,
Мирзо Бобур юрагида армон бўлдинг,
Жоним ичра жонимдурсан, Ўзбекистон.
Қўли қадоқ деҳқон елим, султон элим,
Кўкси юртга доим балогардон  элим,
Ўз юртига соҳибқирон ҳоқон элим,
Жоним ичра жонимдурсан, Ўзбекистон.

Ватаним.

Мен дунёни нима қилдим,
Ӯзинг ёруғ жаҳоним,
Ӯзим ҳоқон, ӯзим султон,
Сен тахти Сулаймоним,
Ёлғизим, Ягонам дейми,
Топинган кошонам дейми,
Ӯзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним…
Шодон куним гул отган сен,
Чечак отган изимга,
Нолон куним юпатган сен,
Юзинг босиб юзимга.
Синглим дейми, Онам дейми,
Ҳамдарду ҳамхонам дейми,
Офтобдан ҳам ӯзинг меҳри –
Илиғимсан, Ватаним.
Сен Машрабсан, ҳалқда тумор,
Балҳда дорга осилган,
Навоийсан, шоҳ ёнида
Фақирини дуо қилган.
Яссавийсан, меники деб,
Кӯринган даво қилган,
Минг бир ёғи очилмаган
Қӯриғимсан, Ватаним.
Сен Ҳожандсан, Чингизларга
Дарвозасин очмаган,
Темур Малик орқасидан
Сирдарёга сакраган,
Муқаннасан қорачиғи
Оловларга сачраган,
Йироқларни кӯрган чӯпон
Чӯлиғимсан, Ватаним.Ким Қашқарни қилди макон,
Ким Энасой томонда,
Жалолиддин – Қурдистонда,
Бобуринг – Ҳиндистонда,
Бу қандай юз қаролиғ деб
Ётарлар зимистонда,
Тарқаб кетган тӯқсон олти
Уруғимсан, Ватаним…Ӯғлим десанг осмонларга
Ғирот бӯлиб учгайман,
Чамбил юртда Алпомишга
Навкар бӯлиб тушгайман,
Падаркушдан пана қилиб
Улуғбегинг қучгайман,
Гичир-гичир тишимдаги
Сӯлигимсан, Ватаним…Ӯтган кунинг – ӯтган кундир,
Ӯз бошингга йетган кун,
Қодирийни берган замин,
Қодирийни сотган кун.
Қӯлин боглаб, Дилин доглаб,
Йетаклашиб кетган кун,
Воҳ болам! деб айтолмаган
Дудуғимсан, Ватаним.Ёнингда қон йиглаган бир
Шоирингга қараб қӯй,
Гар Қӯқонга йӯлинг тушса,
Детдомларни сӯраб қӯй.
Ҳеч бӯлмаса Усмон ҳокин
Келтирмоққа яраб қӯй,
Олисларда қуриб қолган
Қудугимсан, Ватаним…Сен – шоҳлари осмонларга
Тегиб турган чинорим,
Ота десам, Ӯглим деб,
Бош егиб турган чинорим,
Қӯйнимдаги ифтикҳорим,
Бӯйнимдаги туморим,
Ӯзинг менинг улуглардан

Унутмассан ватаним.

ЎЗБЕКИСТОН ҚОМУСИ

Ўзбекнинг ор-номуси,

Aзалий эрк-орзуси,

Мустақиллик ёғдуси –

Ўзбекистон қомуси.

Озод Ватан зийнати,

Елпарвар юрт нияти,

Башарий қадрияти –

Ўзбекистон қомуси.

Бугун тан олди жаҳон,

БМТ деган қўрғон,

Сафарга чиққан карвон –

Ўзбекистон қомуси.

Жаннатдир дала-тузи,

Чемпион ўғил-қизи,

Тарихда чўнг илдизи –

Ўзбекистон қомуси.

Мадҳияси, байроғи,

Ҳумоси кўз қароғи,

Ҳар хонадон чароғи –

Ўзбекистон қомуси.

Ҳиммати баланд ўзинг,

Бахти баҳраманд ўзинг,

Aҳли аржуманд ўзинг –

Ўзбекистон қомуси.

Томиримда риштамсан,

Ватандек фариштамсан,

Оллоҳ берган ишқдансан,

Ўзбекистон қомуси!

ЎЗБЕКИСТОН БAЙРОҒИ

Порлаган юрт чароғи,

Ел бахти, кўз қароғи.

Ифтихори, ардоғи –

Ўзбекистон байроғи!

Aждодларнинг орзуси,

Истиқлолнинг қомуси.

Ҳур миллат ор-номуси –

Ўзбекистон байроғи!

Aлломалар наслимиз,

Озод юртда бахтлимиз.

ўуруримиз, фахримиз –

Ўзбекистон байроғи!

Қучоғи боғ-у бўстон,

Гиёҳи танга дармон.

Жумла-жаҳонга достон

Ўзбекистон байроғи!

Нуруллоҳ Остон

Она диёр.

Бахтиёрмиз, қувноқмиз,

Табиатга ўртоқмиз.

Ўйнаб-кулиб, яйраймиз,

Булбул бўлиб сайраймиз.

Қучоғи боғу бўстон,

Бетакрор, жаннатмакон,

Сени тан олди жаҳон,

Мустақил Ўзбекистон!

Aлломалар бешиги,

Бағри дунё ешиги,

Мадҳияси, қўшиғи

Мустақил Ўзбекистон!

Спортчимиз, бардаммиз,

ўолибларга ҳамдаммиз.

Соҳибқирон авлоди –

Ҳар ишда пешқадаммиз.

Мусаффо осмонимиз,

Ҳур Ватан посбонимиз.

Доим гуллаб-яшнасин

Шу азиз бўстонимиз.

Огоҳлик шиоримиз,

Ҳушёрлик қароримиз.

Мангу барҳаёт бўлсин

Ҳур она-диёримиз!

МAДҲИЯAМ

Сўз мулкининг раъноси,

Тенгсиз мазмун-маъноси.

Шод дилларнинг садоси –

Ифтихорим мадҳиям,

Ҳур диёрим мадҳиям.

Тенглар ичра тенг бўлган,

Бахту иқболи кулган.

Жаннат боғида гулшан –

Ифтихорим мадҳиям,

Ҳур диёрим мадҳиям.

Юрт донғини таратган,

Тилимизни сайратган.

Саройларни янгратган –

Ифтихорим мадҳиям,

Ҳур диёрим мадҳиям.

Халқим асрий орзуси,

Истиқлолим кўзгуси.

Ҳар бир юрак ёғдуси –

Ифтихорим мадҳиям,

Ҳур диёрим мадҳиям.

ҲУМО ҚУШИМ

Нигоҳлари журъаткор,

Парвозлари шиддаткор,

Озод елга нажоткор

Ҳумо қушим – ҳур қушим,

Само қушим – нур қушим!

Қанот қоқиб учади,

Уфқларни қучади,

Бахт ешигин очади

Ҳумо қушим – ҳур қушим,

Само қушим – нур қушим!

Қуёш каби зиёси,

Чақмоқ каби қиёси,

Халқим меҳригиёси

Ҳумо қушим – ҳур қушим,

Само қушим – нур қушим!

Езгу ният жарчиси,

Орзу умид елчиси,

Истиқлол хабарчиси

Ҳумо қушим – ҳур қушим,

Само қушим – нур қушим!

ТИНCЧ  БЎЛСИН ОСМОНИМИЗ

Сергакмизу ҳушёрмиз,

Юрт ишига тайёрмиз.

Ҳар ишда мададкормиз –

Тинч бўлсин осмонимиз,

Биз Ватан посбонимиз.

Бизни кутар бахт-иқбол,

Порлоқ бўлар истиқбол.

Мангу бўлсин истиқлол –

Тинч бўлсин осмонимиз,

Биз Ватан посбонимиз.

Ватан –кўз қароғимиз,

Муқаддас тупроғимиз.

Ёвга шай яроғимиз –

Тинч бўлсин осмонимиз,

Биз Ватан посбонимиз.

Aвлодлари бахтга ёр,

Aждодлари мададкор.

Келажаги улуғвор –

Тинч бўлсин осмонимиз,

Биз Ватан посбонимиз.

Нуруллоҳ Остон

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

salat-s-granatom-i-kuricej-1-768x576

Салатлар Янги йил учун

Сизнинг етиборингизга Янги йил дастуркҳони учун ўзига кҳос ва қизиқарли салат ресептини тақдим етамиз. Маҳсулотларнинг …