Сўйлагил ҳақ сўзни, кўнглинг рўшно бўлсин десанг,
Кимсага ҳеч берма озор, ошно бўлсин десанг.
Меҳнатинг, илминг ва одобинг, дидингни доимо
Ҳамнафас қил қунт ила, ақлинг расо бўлсин десанг.
Сен отанг бирла онанг одамлигидан ибрат ол,
Волиданг бирла падар сендан ризо бўлсин десанг.
Доимо бўлгин фидо, сергак елинг икболинга
Ҳар мунофиқинг ўзи доим қаро бўлсин десанг.
То ҳаётсан, этмагил ҳаргиз хиёнат ёрга,
Кўзлари шаҳло нигоринг қоши ё бўлсин десанг.
Ер меҳрин асра кўзлар мардуми ичра мудом,
Дилбарингни бир умрга дилрабо бўлсин десанг.
Ҳар ишнинг, Яҳё, элинга бахш этиб ижод қил,
Халққа хизмат қилки, умринг бебаҳо бўлсин десанг.