Главная / Маданият / Тўлғоқ тутиш белгилари

Тўлғоқ тутиш белгилари

3ad17_0a05

Одатда, туғишга оз қолганда аёлда ҳомиладорлик ниҳоясига етганлигини билдирадиган белгилар пайдо бўлади.

Туғруқхонага вақтида бориш учун аёл бу белгиларни билиши лозим. Туғишга 2—3 ҳафта қолганда бачадон тез қўзғаладиган бўлиб арзимаган сабаб билан ҳам қисқаришга тайёр туради, унинг туби кескин олдинга эгилади, қорин пастга тушади ва аёл енгил нафас ола бошлайди, организмдан ажралган суюқлик ҳисобига тана вазни бир қадар енгиллашади.

Бу пайтда кўпинча аёллар салга тасирланадиган, тезда толиқадиган бўлиб қолади, кайфиятлари тез-тез ўзгариб туради, кўпчилик аёллар бели ва қориннинг пастки қисми тортиб оғриб тўлғоққа ўхшаш дардни ҳис қиладилар. Аммо бу сует оғриқ бўлиб унча ҳам сезилмайди. Элда уни «ушоқ дард» дейишади. Базан оғриқ кучайиб кейин тўхтаб қолади, базан эса кучайиб бориб ҳақиқий тўлғоққа айланади. Туғруқ яқин қолганлигининг муҳим белгиларидан бири қиндан қуюқ, чўзилув-чан (кўпинча қон аралаш) шиллиқ ажралишидир (ҳомиладор­лик давомида бачадон бўйни каналини тўлдириб турган шиллиқ тиқин ажралади). Қорин пасти, думғаза, бел соҳасида тарқоқ оғриқ кузатилади.

Туғруқ нишонасидан аёл чўчимаслиги, аксинча сергакланиши лозим. Шундай белгилар пайдо бўлганда аёлнинг бирор ёққа бормай уйда бўлиб тургани мақул, чунки тўлғоқ кучайиб зудлик билан уни туғруқхонага элтиш зарур бўлиб қолади. Иккинчи ва ундан кейинги тутишда тез туғиб қўйиш ҳоллари ҳам учрайди. Шунинг учун ҳомиладор аёл туғруқхонага туғруқнинг биринчи белгилари (бачадон мунтазам қисқариши) пайдо бўлиши билан озгина бўлсада қонли белги ёки сув келса, дард тутмаса ҳам, ҳатто тутиш вақти ҳали етмаган бўлсада зудлик билан туғруқхонага боргани мақул.

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

salat-s-granatom-i-kuricej-1-768x576

Салатлар Янги йил учун

Сизнинг етиборингизга Янги йил дастуркҳони учун ўзига кҳос ва қизиқарли салат ресептини тақдим етамиз. Маҳсулотларнинг …