Главная / Маданият / Тишни оқартириш – уй шароитида

Тишни оқартириш – уй шароитида

Тишларни оқартириш — уй шароитида воситалар тайёрлаш, профессионал муолажалар

Тишларни оқартириш усуллари талайгина — базилари уй шароитида тайёрланадиган воситалар ёрдамида бўлса, бошқалари тиббий муолажаларга мурожаат қилишни назарда тутади. Мақолада энг самарали ва хавфсиз усуллар ҳақида батафсил.

 

Ҳар қандай муолажа фақатгина мутахассис назорати остида ӯтказилиши керак. Аммо кӯпчилик одамларда тиш шифокорга бормаслик учун доимо кӯплаб баҳона топилади: қӯрқинчли, қиммат, вақт юқ…

Тиш сарғайиши сабаблари

Тиш сарғайиши сабаблари турлича бўлиши мумкин. Энг кенг тарқалганларидан бири — овқат маҳсулотлари қолдиқлари тиш эмалини қоплаб олишидир (караш ҳосил бўлиши). Эмал қават тишнинг энг биринчи ташқи қоплами. Ушбу қаватнинг караш билан қопланиши натижасида тишлар сариқ рангга киради.

Муаммони тишларни мунтазам равишда тозалаб туриш йўли орқали бартараф этиши мумкин. Бази ҳолларда тиш эмал қавати емирилган бўлади ва дентин қавати кўриниб қолади. Дентин эса табиий сариқ рангли, суяк тўқимасидан иборат қават саналади.

Тишни оқартириш усуллари

Кундалик оғиз бўшлиғи гигиенаси караш ҳосил бўлишини асосий профилактикаси ҳисобланади. Тиш чўткаси ва тиш иплари уни енгишга ёрдам беради. Нега паста эмас деб сўраш мумкин. Чунки тиш пастасининг карашни бартараф этишга бевосита алоқаси йўқ. Шунинг учун юқори сифатли чўтка ёки паста ўртасида танлаш лозим бўлса, афзалликни биринчисига бериш лозим.

Тишларни мунтазам равишда тозалаб туришда караш шаклланишининг интенсивлиги жуда паст бўлади, шунинг учун эмалга зиён етказмасдан уй шароитида тишни оқартириш талаби кишини анча вақт давомида ташвишлантирмайди. Агар табассум ранги ўзгарганидан шубҳа қилсангиз, қуйидаги синовни бажаринг.

  1. Тилни тишларинг ички юзаси бўйлаб юритинг. Дағалликлар сезиляптими? Шундай бўлса, карашни янада интенсив усуллар билан йўқотиш керак.
  2. Тишларга оқ қоғоз парчасини қўйинг. Тишлар сарғиш кўринмоқдами? Муаммони уйда тишларни оқартириш билан ҳал қилиш мумкин, бу ҳолатда зарар ва фойда бир-бирларини мувозанатлаштиради. Аммо тиш кулранг тусга кирса, ҳеч қандай мустақил амаллар бажариш тавсия этилмайди. Бу ҳолда фақат тиш шифокорига мурожаат қилиш даркор.

Замонавий воситалар

Оғиз бўшлиғи парвариши учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар тишни оқартириш учун яхши ечимлар таклиф қилади. Ушбу воситалар қуйидагиларни ўз ичига олади.

Абразив тиш пасталари — улар таркибида силлиқловчи ва ферментатив моддалар мавжуд. Биринчиси, эмал юзасидан карашни олиб ташлайди, иккинчиси эса тиш ичига киради. Ферментларнинг кириб бориши даражаси паст, шунинг учун улар тишларини ичидан оқартира олмайди. Аммо сигарет ва қора чойдан қолган сариқ қопламни йўқотиш учун айни муддао;

Чайиш учун эритмалар — уларнинг таркибида паст консентратсияда водород пероксиди мавжуд. Тишларни 1-2 тонга оқроқ қилади;

Оқартирувчи кукунлар — тиш пастасига нисбатан агрессивроқ восита, шунинг учун хавфсиз усуллардан бири ҳисобланмайди. «Вазиятга кўра» бир марталик фойдаланиш учун мос келади.

Ушбу воситаларни қўллашда уларнинг тўлиқ хавфсиз эмаслигини ёдда тутиш керак. Бундай воситалар узоқ вақт давомида қўлланилса, эмалнинг сезгирлиги ошиши билан намоён бўлади. Икки ҳафта давомида чайиш учун эритмалар билан тиш пастасидан тишлар 1-3 тонга оқаргунича фойдаланиш кифоя, ундан сўнг таркибида фтор юқорироқ бўлган тиш пасталарига ўтиш керак.

Халқона воситалар

Халқона воситалар ҳам доимо безарар эмаслигини унутмаслик даркор. Энг машур воситалар бу истемол содаси ва водород пероксиди ҳисобланади. Биринчиси абразив модда сифатида тасир қилиб, тиш тўқималаридан карашни бартараф этади. Иккинчиси эса кимёвий реактсия натижасида кислород ажратиб чиқаради, у ўз навбатида эмалнинг чуқур қатламларидаги пигментатсияни йўқотишга қодир.

Истемол содаси

Истемол содасини тиш пастаси сифатида қўллаш

  1. Бир ош қошиқ сода оз миқдорда сув билан тиш пастаси каби қуюқликка етгунча аралаштирилади.
  2. Тишлар ушбу аралашма билан тозаланади, тозалаш давомида уни ютиб юбормасликка ҳаракат қилиш керак.
  3. Аралашма тишларда 10 дақиқагача қолдирилади.
  4. Оғиз илиқ сув билан чайиб ташланади.
  5. 5 дақиқа ўтгач, тишлар оддий тиш пастаси билан ювилади.

Сода ва тиш пастаси аралашмаси

  1. Оз миқдорда тиш пастаси ва истемол содасини аралаштирилади.
  2. Ушбу аралашма билан тишлар тозаланади.
  3. Оғиз илиқ сув билан чайиб ташланади.

Ушбу усулларнинг иккаласи ҳам жуда самарали бўлиб, улар узоқ вақт давомида ишлатилиши мумкин. Биринчи усул кўпроқ вақт талаб қилади, аммо унинг натижалари яхшироқ, шуни такидлаш керакки, ундан ҳафтада бир марта фойдаланиш мумкин. Тишларни оқартиришнинг иккинчи усулидан ҳафтада бир неча марта фойдаланишга рукҳсат этилади, бундан ташқари, у камроқ вақт талаб этади.

Олма сиркаси

Олма сиркасидан кўп мақсадлар учун фойдаланса бўлади.

Уларнинг бири — тишни оқартириш. Ушбу усулнинг тами энг ёқимлиларидан эмас, лекин унинг самарадорлиги инкор етилмайди.

  1. Олма сиркасидан оғзини чайиш учун восита тайёрлаш
  2. Кичикроқ стаканга олма сиркасини солинади.
  3. Суюқликдан ютиб юбормаган ҳолда бир қултум олинади.
  4. Оғиз яхшилаб чайилади, сўнг сирка тупуриб ташланади.
  5. Оғиз илиқ сув билан яхшилаб чайиб ташланади.

Ушбу усулдан ҳафтада бир марта фойдаланиш тавсия этилади. Сирка тами бироз ёқимсиз, лекин натижалар бу камчиликни оқлайди.

Олма сиркаси ва истемол содаси

  1. Кичикроқ идишда олма сиркаси ва сода тиш пастаси консистентсиясига киргунча бўлгунича аралаштирилади.
  2. Олинган масса тишларга қўлланилади ва 5-10 дақиқага қолдирилади.
  3. Оғиз илиқ сув билан чайиб ташланади, кетидан оддий тиш пастаси билан ювилади.

Қулупнай

Қулупнай табиий оқартирувчи хусусиятига эга. Унинг таркибида тишдаги доғларни йўқотиш учун жуда яхши бўлган олма сиркаси мавжуд.

Қулупнайни тишларга суртиш

  1. Битта қулупнай ўртасидан кесилади.
  2. Бир бўлаги тиш юзасига суртиб чиқилади.
  3. 5-10 дақиқага қолдирилади.
  4. Шундан сўнг, одатдагидек тиш пастаси билан ювилади.

Бу вақт ва пулни тежаб, тишларини оқроқ қилишнинг идеал усули. Вазиятга қараб, ҳафтасига икки марта фойдаланиш мумкин.

Истемол содаси ва қулупнай

  1. Бир ёки иккита эзилган қулупнайнинг шарбати ажратиб олинади.
  2. Шарбат тишларга суртилиб, 5 дақиқага қолдирилади.
  3. Бир ош қошиқ истемол содасига озгина миқдорда сув қўшиб, пастага ўхшаш масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади.
  4. Содали паста билан тиш ювилади, сўнг оғиз илиқ сув билан чайиб ташланади.
  5. Муолажа якунида тишлар одатий равишда тиш пастаси билан тозаланади.

Ушбу усул кўпроқ вақтни талаб қилади, лекин у жуда самарали. Қулупнай ва сода комбинатсияси ажойиб тасир кўрсатади. Шу билан бирга, бу икки компонентни бир вақтнинг ўзида аралаштириб ишлатиш керакли натижани бермайди, шунинг учун уларни навбатма-навбат қўллаш жуда муҳим.

Апелсин пўсти ва дафна барглари

Апелсин пўсти ва дафна (лавр) япроғи комбинатсияси уй шароитида тишларни оқартиришнинг ажойиб усули ҳисобланади. Жараён бир неча дақиқа талаб этади. Бунда апелсин ўрнига лимондан фойдаланиш ҳам мумкин.

Апелсин ва лавр япроқларидан тайёрланган тиш оқартиргич

  1. Апелсин пўстидан тозаланади ва пўстининг бир нечта бўлакчалари олинади.
  2. Улар тиш эмалига суртилади.
  3. Дафна япроғи кукунга айлангунча эзилади ва тишларга қўлланилади.
  4. Масаллиқлар 5 дақиқага тишда қолдирилади.
  5. Сўнг оғиз илиқ сув билан чайиб ташланади.

Ушбу усулни ҳафтада бир марта қўллаш яхши. Апелсин пўстлоғидаги кислота эмалда доғлар пайдо бўлишига олиб келадиган бактерияларни ўлдиради. Дафна барглари эса доғларни ўзига шимиб, уларни рангсизлантиради.

Банан пўстлоғи

Банан пўстлоғи тиш эмалига зиён етказмайди ва деярли бепул саналади. Ушбу усулни қўллаш жуда оддий ва 5 дақиқадан ортиқ вақт талаб этмайди.

Банан пўстидан оқартириш учун восита

  1. Банан пўстидан тозаланади, пўстининг кичик бир қисми билан тишлар артилади.
  2. Артиш 2-3 дақиқа давом эттирилади.
  3. Оғиз илиқ сув билан чайиб ташланади.

Ушбу усулни ҳафтасига 1-2 марта қўллаш тавсия етилади.

Водород пероксиди

Водород пероксиди (Ҳ2О2) табиий оқартирувчи ва антибактериал модда. Инсонлар йиллар давомида ундан жароҳатлардаги инфектсияларни ўлдириш мақсадида фойдаланиб келишган. Кўпчилик оқартирувчи моддалар ўзида катта консентратсияларда водород пероксиди сақлайди. Афсуски, бу модда билан оғизни чайқаш ва ювиш тишларни оқаришига олиб келиши исботланмаган, лекин кўпчилик тиш пасталарида бу модда мавжудлиги аниқланган.

Ичимлик содаси ва 1 фоизли водород пероксиди сақлаган тиш пастасининг самарали тасири ўрганилган. Ушбу тиш пастасини қўллаган инсонларнинг 62 фоизи бир кунда 2 маҳал тишларини ювиб, 6 ҳафта ичида уларнинг оқаришига эришган.

Ушбу воситани қўллашнинг бази бир камчиликлар бор. Ўта кучли консентратсияли эритма ёки ҳаддан ортиқ кўп ишлатиш милкларнинг қўзғалишига ва тишларнинг сезувчан бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.

Тиш ювишдан олдин водород пероксид билан оғизни чайқаш керак. Фақат бунда 1,5 ёки 3 фоизли эритмадан фойдаланаётганингизга ишонч ҳосил қилинг, шунда ножўя тасирлар минимал даражада бўлади. Дорихоналарда 3 %ли эритма олиб уни сув билан аралаштириб, 1,5 %ли эритма ҳосил қилиш тавсия этилади.

Бу муҳим!

Тишни оқартириш учун тажрибалар ўтказмаслик. Муайян воситаларни қўллаб, тиш эмалига жиддий зиён етказиш мумкин. Ўзбошимчалик билан иш тутиш тавсия этилмайди;

Албатта шифокорга мурожаат қилиш. Буни оқартириш муолажаларини бошлашдан олдин бажариш керак, шунда кариес ёки эмал шикастланишлари йўқлигига ишонч комил бўлади. Стоматолог ҳузурига ҳеч бўлмаганда йилига бир марта боришни канда қилманг;

Сезувчанлик юзага келганда барча муолажаларни дарҳол тўкҳтатиш. Ҳар қандай оғриқ ҳислари муолажалар тиш эмалига салбий тасир кўрсатаётганидан дарак беради;

Тиш табиий равишда оқ-сарғиш тусга егалигини унутмаслик. Турли филмлардаги қаҳрамонларнинг чиннидек оппоқ тишлари тинчлик бермаяптими? Аслида оппоқ ранг тишларнинг табиий ранги эмас, голливуд юлдузларининг тишлари эса винир — тишнинг ташқи қоплами ўрнини босувчи юпқа пластинка билан қопланган бўлади.
Тиш сарғайишини олдини олиш

Сарғайтирувчи овқатлар ва ичимликларни қисқартириш

Кофе, қизил вино, газли ичимликлар тишда сариқ қоплама ҳосил қилади. Бу улардан тўлиқ воз кечиш керак дегани эмас, уларни истемол қилишни меёрга келтириш керак. Иложи бўлса, уларни истемол қилаётганда тишлар билан контакда бўлмаслиги учун соломкалардан (найчалар) фойдаланиш жоиз. Энг муҳими, чекиш тишлар рангининг ўзгаришига энг кучли тасир қиладиган омил эканлигини унутмаслик керак.

Ширинликлар истемолини камайтириш

Тишлар оқ бўлсин десангиз, ширинликлар истемолини камайтиринг. Шакарли муҳит стрептококклар ўсиши учун озуқа муҳити саналади, улар ўз навбатида гингивит ва бошқа яллиғланишларни чақиради. Ширинликлар истемол қилгандан сўнг тишларни тозалаш тавсия қилинади.

Калтций сақловчи маҳсулотларни кўпроқ истемол қилиш

Тишлар ранги сарғайишига калсий етишмаслиги ҳам сабаб бўлади. Бунда эмал қавати емирилиб, дентин қавати (сариқ рангли) кўриниб қолади. Сут, пишлоқ, творог ва брокколи ўзида кўп миқдорда калтций сақлайди.

Шуниндек, бази маҳсулотларни рад этиш ёки уларни чеклаш зарур. «Қора рўйхат» нинг айрим вакиллари:

  • Тўқ рангли газланган ва алкоголсиз ичимликлар;
  • Қора чой;
  • Чайнаш учун тамаки;
  • Тўқ рангли ликёрлар;
  • Қаҳва;
  • Ситрус мевалар;
  • Дориларни суистемол қилиш;
  • Бази дориларни қабул қилиш;
  • Томатли соус;
  • Сигарет чекиш.

Эслаб қолинг! Тишларингизни чиройли ва соғлом сақлашнинг энг яхши усули — мунтазам равишда чўтка ва тиш учун ипдан фойдаланишдир. Бу эмалдаги доғлар пайдо бўлишига тўсқинлик қилади, шунингдек карашни тезда йўқотади.

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

salat-s-granatom-i-kuricej-1-768x576

Салатлар Янги йил учун

Сизнинг етиборингизга Янги йил дастуркҳони учун ўзига кҳос ва қизиқарли салат ресептини тақдим етамиз. Маҳсулотларнинг …