Главная / Маданият / Сомса тайёрлаш Туркча сомса

Сомса тайёрлаш Туркча сомса

Туркча сомса тайёрлаш

Уй шароитида тайёрланган туркча сомса нафақат тамадди учун мукаммал вариант, балки меҳмонларни сийлаш учун ҳам ажойиб таом бўлади. Иштаҳа очар обдор начинка, қарсилдоқ кҳамир жуда мазали!

maxresdefault

Керакли масаллиқлар:
Маргарин ёки сариёғ 250 г;
Сметана 250 г;
Ун 750-850 г;
Истемол содаси 1 чимдим;
Қийма гўшт 500 г;
Картошка 2-3 дона;
Пиёз 2-3 дона;
Туз, мурч, зираворлар табга кўра;
Тукҳум 1 дона;
Кунжут 1 ош қошиқ.
Тайёрланиши:

Чуқурроқ идишга истемол содаси қўшган ҳолда ун елаб солинади.
Ун
 ва сариёғ аралашмасиМузлатилган сариёғ (сифатли маргариндан ҳам фойдаланиш мумкин) пичоқ ёки қирғичдан чиқариш орқали майдаланади. Сўнг унга қўшиб, қўллар ёрдамида бир кҳил массадаги ушоқ кҳосил бўлгунча аралаштирилади.
Кейин аралашмага секин-аста сметана
 қўшган ҳолда (у бироз кўпроқ ёки камроқ керак бўлиши мумкин) кҳамир қорилади. Кҳамирдан зувала ясалиб, бир муддат совутгичга қўйилади.
Айни пайтда сомса учун начинка тайёрланади. Пиёз майда кубик шаклида, картошка еса ингичка сомончалар шаклида тўғраб олинади ёки қирғичнинг йирик тиши орқали ўтказилади. Масаллиқлар қиймага қўшилади.
Қиймага шакл беришҚиймага табга кўра туз ва мурч солинади. Кҳуш кўрувчилар бошқа зираворлар ёки қуритилган кўкатлар қўшишлари ҳам мумкин. Барчаси якҳшилаб аралаштирилади ва тайёр бўлган аралашмадан кичик овалчалар шакллантирилади.
Кҳамир ун сепилган юзага
 қўйилади ва юпқа қилиб ёйилади. Сўнг ўртача кенгликдаги узунчоқ кесимларга ажратиб олинади. Туркча сомса янада чиройли кўриниши учун кҳамирни шаклдор пичоқ ёрдамида кесиш мумкин.
Сомсани ўрашСўнгра барчаси жуда оддий: ҳар бир кҳамир бўлагига начинка қўйиб ўраш ва четларини маҳкам қилиб ёпиштириб чиқиш лозим.
Сомсанинг юза
 қисмига тукҳум суртиб, бироз кунжут сепилади. Ёғланган ёки пергамент ёйилган противенга бир текис қилиб териб чиқиб, 180 °К гача қиздирилган печда 35-40 дақиқа давомида пиширилади.
Турк сомсаси
 тайёр. Бироз совигач, дастуркҳонга томатли соус ёки сирка еритмаси ва иссиқ чой билан тортиқ қилиш мумкин. Ёқимли иштаҳа!

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

salat-s-granatom-i-kuricej-1-768x576

Салатлар Янги йил учун

Сизнинг етиборингизга Янги йил дастуркҳони учун ўзига кҳос ва қизиқарли салат ресептини тақдим етамиз. Маҳсулотларнинг …