14/06/2021
Главная / Без рубрики / Сийдик тута олмаслик (енурез) — сабаблари, таснифи, даволаш, олдини олиш
Место рекламы

Сийдик тута олмаслик (енурез) — сабаблари, таснифи, даволаш, олдини олиш

Сийдик тута олмаслик (енурез) — сабаблари, таснифи, даволаш, олдини олиш
Энурез, сийғоқлик — одамларда пешоб ёхуд сийдик тута олмаслик билан характэрланадиган касаллик. Кўпгина ҳолларда енурездан азият чекувчилар болалар саналади (барча ташувчиларнинг 94,5 фоизи), ўспиринлар ҳиссасига 4,5%, катталар ҳиссасига еса 1% тўғри келади. Сийдикни тута олмаслик асосан уйқу пайтида намоён бўлади (75% ташувчиларда), уйқудан ташқарида бу ҳолат кэнг тарқалмаган. Ушбу касаллик юзага келишининг битта ягона сабаби мавжуд емас.

enurez

  • Касаллик Ибн Синонинг «Китоб ал-қонун фит-тиб» китобида ҳам қайд қилиб ўтилган. Унда касаллик кўпинча чуқур уйқу пайтида содир бўлиши келтирилади.

Тарқалганлиги

ДСМ-5 маълумотларига кўра, енурезнинг тарқалганлиги 5 ёшли болалар орасида 5-10% ни, 10 ёшли болаларда 3% — 5% ни, 15 ёшдан ошганларда еса 1% ни ташкил қилади.

Энурезга оид аниқ тиббий статистик маълумотларни тўплаш яқинда бошланган. Касаллик оилада низоли вазиятлар ривожланишига ҳисса қўшади; ота-оналарнинг 61% сийдик тута олмаслик жиддий муаммо деб ҳисоблашади. Шифокорга мурожаат қилишдан олдин ота-оналар бола суюқлик қабул қилишини чеклаш, ётишдан олдин уни тувакка ўтқазиш каби чораларни қўллаши кэнг тарқалган.

Сабаблари

Кўпгина тадқиқотчилар енурез генезида вегетатив бузилишларга муҳим аҳамият беришади. А. М. Вейннинг таъкидлашича, енурез вегетатив парасомнияга оид деб ҳисобланади. Энурез пайдо бўлишида невроз ҳам маълум бир рол ўйнайди. Психотравматик вазият бош мия катта яримашлари пўстлоғининг нормал фаолият кўрсатишида бузилишларга олиб келади. Кўпинча бу дисфунктсия яққол намоён бўлмайди ва шунинг учун бундай беморларда «қуруқ» ва «ҳўл» кечалар навбатланиб туриши хосдир.

Кўп шифокорлар касалликнинг ирсий генезига ишора қиладилар. Масалан С.П.Петровский бу «ретсессив моногибрид ирсий касаллик» деб ҳисоблайди ва унинг асосида сийдик пуфаги иннэрватсияси ривожланишидаги аномалиялар ётади деб таъкидлайди. Баъзи тадқиқотчилар енурез пайдо бўлишида сийдик пуфагига таъсир қилувчи биологик фаол моддалар (сэротонин, гистамин, простоглютсин ва энг муҳими — вазопрессин) секретсиясининг дисфунктсияси муҳим омил эканлигини айтишади.

Аёлларда енурез чаноқ туби мушакларининг заифлашуви оқибатида юзага келиши мумкин, бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлади:

Oралиқ муддати қисқа бўлган туғруқлар;
Тез-тез оғирликлар кўтариш;
Мушакларнинг ҳаддан зиёд зўриқиши;
Кичик чаноқ аъзоларида опэратсиялар ўтказилганлиги.

Таснифлаш

Касалликнинг энг кэнг тарқалган тури бирламчи енурез ҳисобланиб, бунда нисбатан катта ёшли болалар ҳам пешоб тута олмасликдан азият чекиши мумкин. Бола одатда 4-5 ёшида «етарлича катта» деб ҳисобланади, бу ҳолда сийғоқлик, урологик, неврологик ва бошқа аномалиялар бўлмаганида, енурез дея қаралади. Баъзи манбаларда бу давр 6-7 ёшлик деб кўрсатиб ўтилган.

Агар сийғоқлик бир муддат «қуруқлик» (камида олти «қуруқ» ой) дан кейин юзага келса, иккиламчи енурез ташхиси қўйилади.

Тиббий тасниф

МКБ-10ъда ноорганик табиатли енурез Ф98.0 коди билан белгиланади. Классификатор функтсионал енурез, психоген енурез, ноорганик табиатли пешоб тута олмаслик, бирламчи / иккиламчи ноорганик енурезни ўз ичига олади.

5-таҳрирдаги руҳий хасталиклар бўйича диагностик ва статистик қўлланмада енурез коди 307.6 бўлиб, айириш тизими бузилишлари гуруҳига киради.

Диффэрентсиал ташхислаш

Ташхис қўйишда полиурия ёки шошилинч пешоб чиқаришга олиб келадиган нейроген сийдик пуфаги ёки бошқа касалликларни истисно қилиш керак (масалан, сийдик йўллари ўткир инфектсияси, даволанмаган қандли диабет ёки қандсиз диабет), шунингдек дориларнинг ножўя таъсири (масалан, антипсихотик дорилар, диуретиклар) шунга ўхшаш реактсияга олиб келиши мумкин.

Даволаш

Ҳозирги даврда аҳоли ўртасида сийдик тута олмаслик даволанишни талаб етмайди дэган нуқтаи назар кэнг тарқалган. Бундай ҳолда беморга фақат баъзи бир техникаларга риоя қилиш тавсия етилади. Масалан, маълум бир соатларда пешоб чиқариш, суюқлик қабулини камайтириш, кофеин ва диуретик таъсир кўрсатадиган бошқа маҳсулотлардан сақланиш ва сабрли бўлиш. Натижада, 7 ёшли болалар орасида касалликнинг тарқалганлиги 5-10% ни ташкил қилади.

Шу билан бирга, енурез нисбатан яхши сифатли ҳолатдир. Ўз-ўзидан шифо топиш частотаси у ёки бу чоралар кўрилишидан қатъий назар йилига 15% ни ташкил қилади. Аммо, етти ёшгача бўлган болаларнинг юзтадан еттитасида бу касаллик сақланиб қолади.

Энурез стрессни келтириб чиқаради, бу еса болага катта психологик юк туширади ва унинг ўзига бўлган баҳосини пасайтиради, шунинг учун 6-7 ва ундан катта ёшдан бошлаб даволаниш курсини ўташ тавсия етилади.

Энурезни даволашда комплекс ёндашув талаб етилади, хусусан:

  • Пешоб чиқаришга чорлов юзага келганда уйғониш рефлексини ҳосил қилиш ёки тиклаш;
  • Асаб тўқимасида метаболик жараёнларни рағбатлантириш;
  • Пешоб чиқариш жараёнини тартибга солувчи қаватларнинг етилишини тезлаштириш;
  • Касаллик пайтида юзага келадиган невротик касалликларни тузатиш.
  • Амалда даволашнинг ҳар хил турлари қўлланилади, улардан енурезли уйғотгич (аларм-тэрапия) ва фармакологик тэрапия катта аҳамиятга эга.

Энурезли уйғотгич — уйғониш рефлекси бузилишида тэрапиянинг энг яхши усули ҳисобланади, айниқса кечаси ажраладиган сийдик миқдори унчалик катта ва сийдик пуфаги сиғими унчалик кичик бўлмаса. Ушбу усул ҳеч қандай ножўя таъсирга эга емас. Тасдиқланган самарадорлик 80%. Бундан ташқари, касалликнинг қайталаниш даражаси жуда паст.

Мэдикаментоз тэрапия

Агар тунда ишлаб чиқариладиган сийдик миқдори кўп бўлса ва уйғотгичли тэрапия самара бермаса, мэдикаментоз тэрапияга мурожаат қилинади. Бунда таблетка шаклида десмопрессин (200-400 мг) ёки тил остига қўйиладиган лиофилизат (120-240 мг) билан даволашнинг самарадорлиги 70% ни ташкил қилади. Дозани ошириб юбориш хавфи юқори бўлганлиги сабабли, ҳозирги пайтда назал спрейлар тавсия етилмайди. Аммо шуни таъкидлаш керакки, антидиуретик гормонни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин касалликнинг қайталаниш даражаси юқори бўлиши қайд етилган.

Сийдик пуфагиниг ҳажми кичик бўлса, даволаш спазмолитиклар ёки антиколинэргик препаратлар билан олиб борилиши мумкин.

Энурезни даволашда кэнг қўлланиладиган Имипрамин, фақатгина 50% самарадорлик кўрсатади ва тэрапия кўпинча касалликнинг қайталаниши билан бирга кечади. Бундан ташқари, дозани ошириб юборишда кардиотоксик таъсир ва ўлим ҳолатлари қайд етилган. Шунинг учун ҳозирги вақтда ундан фойдаланиш тавсия етилмайди.

Физиотэрапия

Физиотэрапевтик муолажалардан микроток, ултратовуш, сийдик пуфаги соҳасига иссиқ таъсир еттириш, тэрапевтик машқлар, массаж буюрилиши мумкин.

Касалликни даволашда кегел машқлари ҳам ёрдам беради. Бундай ҳолда, бола маълум бир муддат пешоб оқимни 5-10 сониядан ушлаб туриши, кейин чиқариб юбориши талаб етилади.

Энурезда гигиена қоидалари

Адсорбент гигиеник маҳсулотлар бемор ҳаётини анча енгиллаштиради. Бу тўшак учун қопламалар, нам бўлмайдиган тагликлар, урологик прокладкалар бўлиши мумкин. Буларнинг барчаси ҳозирги кунда дорихоналарда мавжуд. Восита танлаганда ҳиддан ҳимояловчи турига афзаллик бериш тавсия етилади.

 

Check Also

chto-delat-esli-toshnit2

Кунгил айниши- ич кетиши сабаблари

КЎНГИЛ АЙНИШ ВА ДИАРЕЯ САБАБЛАРИ Овқат ҳазм қилиш тизимингиз безовта бўлганда ёки соғлиғингизга зарар етказадиган …

Пазанда: Пишириқ нарсалар