14/06/2021
Главная / Без рубрики / Шолгом (репка) – организм учун фойда ва зарарлари, хусусиятлари
Место рекламы

Шолгом (репка) – организм учун фойда ва зарарлари, хусусиятлари

Шолғом: организм учун фойда ва зарарлари, хусусиятлари, танлаш қоидалари
Шолғом — карамдошлар оиласига мансуб ўсимлик. Унинг илдизмеваси вазни 10 кг`га йетиши мумкин. Шолғомнинг барча навлари жуда ертапишар бўлиб, ҳосил 40 — 60 кун ичида пишиб йетилади.

sholgom-foydasi

Шолғом тарихи

Шолғом қадимдан озиқ-овқат сифатида ишлатилган ва йетиштирилган. Миср, Юнонистон ва Римда бу сабзавот тўйимли озиқ-овқат деб ҳисобланиб, қулларни овақтлантириш учун ишлатилган. Шолғом узоқ вақт давомида оддий кишиларнинг таоми ҳисобланиб келган, аммо ўрта асрларнинг дастлабки йилларидан бошлаб пиширилган илдизмева тансиқ таом ҳисоблана бошлаган.

Йевропадан Осиё минтақасига картошканинг кириб келиши ушбу сабзавотни аста-секин таомномадан чиқариб ташлай бошлади. ХХ асрга келиб, у яна оддий кишилар истеъмол қиладиган маҳсулотга айланиб қолди. Бироқ бугунги кунда диетологларнинг шолғомнинг фойдали хусусиятларини кенг тарғиб қилиши туфайли у яна аҳолининг кенг қатлами рационида ўз ўрнига ега бўлиб бормоқда.

Шолғом фойдаси

Шолғом таркибида 9% гача шакар ва кўп миқдорда C витамини (бошқа илдизмеваларга нисбатан икки баравар кўп), Б гуруҳидаги витаминлар мавжуд. Сариқ шолғом таркибида юқори консентрацияда провитамин A сақланади. Организм учун зарур бўлган микроелементлардан мис, темир, марганес, рух, ёд ва бошқалар аниқланган. Олтингугурт миқдори жиҳатидан, бу бошқа сабзавотлар орасида биринчи ўринни егаллайди, фосфор миқдори бўйича еса турп ва редискани ортда қолдиради.

Ушбу паст калорияли сабзавот таркибида осон ҳазм бўладиган полисахаридлар, шунингдек ичак перисталтикасини рағбатлантирувчи клетчатка мавжуд. Бу уни ичаклар учун фойдали бўлган парҳезбоп таомга айлантиради.

Сабзавот таркибида глюкорафанин — саратонга қарши хусусиятларга ега бўлган сулфорофаннинг ўсимлик асосли аналоги топилган. Ушбу елемент фақат шолғом ва карамда учрайди.

Шолғом замбуруғларга қарши ва антибактериал хусусиятларга ега. Унда баъзи замбуруғлар ўсишини бостирадиган ўсимлик антибиотиклари, шунингдек микробларга қарши таъсирга ега бўлган лизозим мавжуд.

100 г учун калория миқдори          32 ккал
Оқсиллар                                               1,5 гр
Ёғлар                                                       0,1 г
Углеводлар                                           6,2 г

Шолғом зарари

Қайнатилган ёки буғда пиширилган шаклда шолғом, ҳатто илдизмева тавсия етилмаган кишиларда ҳам ножўя таъсир келтириб чиқармайди. Бироқ уни хом шаклда истеъмол қилиш барчага ҳам тавсия етилмайди, хусусан ошқозон-ичак тракти, буйрак ва жигарнинг яллиғланиш касалликлари бўлган беморлар учун қарши кўрсатилади.

Сабзавотни хом шаклда ҳаддан ташқари истеъмол қилиш соғлом кишиларда ҳам қорин дам бўлишига олиб келиши мумкин. Емизикли оналарга болада аллергик реакцияга олиб келмаслик учун шолғом истеъмол қилиш тавсия етилмайди. Икки ёшдан бошлаб аста-секин бу сабзавотни боланинг парҳезига киритиш жуда фойдали бўлади.

Шолғомнинг тиббиётда қўлланилиши

Буғда пиширилган шолғомни шифокорлар парҳез таом сифатида тавсия қиладилар. Илдизмеванинг калория миқдори паст (100 г — 32 ккал), у тўйимли ва овқат ҳазм қилиш жараёнини, ичак перисталтикасини яхшилайди. Ундан тайёрланган пюре болалар учун ажойиб таом саналади. Ўз хусусиятларига кўра у кўпроқ калорияли бўлган картошканинг ўрнини босади, шу билан бирга тўйимлилик борасида ундан қолишмайди ва ошқозонга ортиқча юк туширмайди.

Бундан ташқари, шолғом сийдик- ва ўт-тош касаллигида фойдали бўлган диуретик ва сафро ҳайдовчи восита саналади.

Шолғом яллиғланишга қарши, антисептик ва оғриқ қолдирувчи таъсирга ега. У томоқ оғриғи, стоматит, бронхит касалликларида комплекс даволанишнинг бир қисми сифатида ишлатилади, шунингдек подагрик ва бўғимлардаги оғриқларни йенгиллаштиради. Замбуруғларга қарши хусусиятлари маълум замбуруғли касалликлари еҳтимолини камайтиради.

Бу сабзавот косметологияда намлантирувчи ва озиқлантирувчи маҳсулот сифатида ишлатилади. Яллиғланишни камайтириш учун янги шолғом шарбати терига суртилади, унинг антибактериал хусусиятлари туфайли йирингли ярачалар камаяди.

Шолғомнинг онкологияларнинг ривожланишига таъсир ўтказа олиши исботланган. Ундаги глюкорафинин саратон ҳужайраларининг кўпайиши ва тарқалишини олдини олади.

Олтингугуртнинг юқори консентрацияси қондан токсинларнинг чиқарилишини тезлаштиради.

Танлаш ва сақлаш қоидалари

Илдизмевани танлашда унинг пўстлоғига еътибор бериш керак: у силлиқ, доғларсиз ва шикастланмаган бўлиши лозим. Ўлчами кичикроқ бўлган шолғом сотиб олиш яхшироқдир — одатда улар мазалироқ ва камроқ аччиқ бўлади.

Шолғомнинг жуда кўп навлари учрайди:

  • Сариқ тури шарбатга бой, ёрқин таъмга ега ва шу билан бирга клетчаткага бой саналади.
  • Оқ шолғом камроқ хушбўй, аммо майин толаларга ега, унинг ҳазм бўлиши осонроқ ва болалар таомномаси учун кўпроқ мос келади.
  • Яшил нави бироз редискага ўхшайди.
  • Қора нави камдан-кам ҳолларда озиқ-овқат учун ишлатилади, чунки у жуда аччиқ ҳисобланади.

Йертўлада тупроққа кўмилган ҳолда у куздан баҳоргача сақланиши мумкин. Совутгичларда юқори намлик ва вентиляциянинг яхши емаслиги туфайли шолғом бир-икки ойдан кўп сақланмайди. Хона ҳароратидаги қоронғи жойда бу сабзавот узоғи билан бир неча ҳафта давомида сақланиши мумкин. Узоқ вақт давомида сақланганда у аччиқ таъм ола бошлайди.

Сабзавот пўстлоғидан тозаланиб, майдаланган ҳолда музлатгичда бир неча ой давомида сақланиши мумкин.

Check Also

chto-delat-esli-toshnit2

Кунгил айниши- ич кетиши сабаблари

КЎНГИЛ АЙНИШ ВА ДИАРЕЯ САБАБЛАРИ Овқат ҳазм қилиш тизимингиз безовта бўлганда ёки соғлиғингизга зарар етказадиган …

Пазанда: Пишириқ нарсалар