Главная / Маданият / Парҳезли таомлар озиш учун ретсеплари

Парҳезли таомлар озиш учун ретсеплари

Парҳезли таомлар

61d769f0c68b38dd2324acb0181f6080

Мутакҳассис: Мария КОРОЛЁВА, диетолог

Қуйида енг самарали ва тезкор диеталар ТОП 10 талигини тақдим етамиз:

1.Голливуд танлови.

Бу диета жаҳон юлдузлари орасида жуда оммабоп бўлиб, давомийлиги икки ҳафтани ташкил етади. Унга, кўра сиз туз, шакар ва ёғни минимал миқдорда истемол қилишингиз, нон ва кҳамирли таомлардан бутунлай воз кечишингиз талаб етилади. Натижада 7 кг ортиқча вазндан кҳалос бўласиз.

2.Карам кҳалоскор.

Карам ёғларни еритиши туфайли уни енг самарали парҳезлар қаторига қўшиш мумкин. Таомномани карам ва карамдан тайёрланган ёғсиз таомлар, салатлар ташкил қилади. Натижа сизни қувонтириши аниқ: 1 ҳафта ичида 5 кг!

3.Уч кун ва натижа.

Бу диета 9 кундан иборат бўлса-да, ҳар бири 3 кунлик 3 босқичга бўлинади. Биринчи босқичда фақат гуруч, иккинчисида фақат картошка, учинчисида еса сабзавотлар истемол қилинади. Бундан ташқари, парҳез давомида туз ва ёғ миқдорини қатий назорат қилиш, фақат тоза сув ичиш зарур. Натижада 7-9 кг вазн ёқотиш мумкин.

4.Гречикҳали диета.

Гречикҳа ёрмаси организмни шлаклардан тозалаб, ортиқча ёғлардан кҳалос етади. Ёрмани пиширмасдан 3-4 соат қайнаган сувда юмшагунча ивитиш талаб етилади. Ҳеч қандай қўшимчаларсиз бир ҳафта давомида ушбу “таом” ейилса, 5 кг.гача вазн ёқотиш мумкин.

5.СҲўрвали диета.

Бу парҳез менюсига ўзингизга ёққан турли шўрваларни киритишингиз мумкин. Аммо шўрвага кам миқдорда туз солиш, картошка, дуккакли маҳсулотлар ва ёғ қўшмаслик ҳамда нонсиз тановул қилиш талаб етилади. Натижада 4-5 кг ортиқча вазн билан кҳайрлашасиз.

6.Моделлар учун!

Бу диета 3 кундан иборат бўлиб, кун давомида фақат 1 та тукҳум ва 300 гр творог ейиш мумкин. Диета шартлари оғир бўлса-да, натижа сизни қувонтириши аниқ: 3 кунда 5 кг!

7.СҲарбатли парҳез

Агар уни танлашга қарор қилсангиз, сиздан улкан сабр ва матонат талаб қилинади. Чунки кун давомида уч маҳал апелсин, грейпфрут ва лимон шарбатлари ичилади, кҳолос. Қолган пайтда фақат тоза сув ичишга рукҳсат етилади. 3 кунда 5 кг!

8.Експресс диета

Бу диета истемол маҳсулотлари миқдорини кескин камайтириш ва кечки овқатдан бутунлай воз кечишга асосланган. Кун давомида ўзингизга ёққан маҳсулотларни оз миқдорда тановул қилишингиз мумкин. Такҳминан қуйидагича таомнома айни муддао:

нонушта: битта тукҳум, шакарсиз чой.

Иккинчи нонушта: творог ёки ёғсиз қатиқ.

Тушлик: буғда пишган 150 гр товуқ гўшти ёки балиқ, сабзавотли салат, мева.

Кечки овқат: шакарсиз чой.

Диета 5 кун давом етиб, 6 кг.гача ортиқча вазндан кҳалос етади.

9.Очлик кунлари

Енг тезкор ва самарали диета турларидан бири, шубҳасиз, очлик кунларидир. Бу диета 3 кундан иборат бўлиб, 5 кг ортиқча вазн йўқотилади. Унинг биринчи ва учинчи кунлари диетага кириш ва чиқиш кунларидир. Улар организмни аста-секин очликка тайёрлаб, яна меёрида овқатланиш режимига қайтишга ёрдам беради. Бу кунларда мева-сабзавотлар, енгил шўрвалар тановул қилиш мумкин. Нон, дуккакли маҳсулотлар, ёғли ва кҳамирли таомлардан воз кечилади. Диетанинг иккинчи куни асосий очлик куни бўлиб, кун давомида фақат сув ичиш мумкин. Диетадан сўнг оқсилли ва ёғли маҳсулотларни расионга оз миқдордан аста-секинлик билан киритиш тавсия қилинади.

10. Қатиқли диета

У тезкор ва самарали бўлибгина қолмай, саломатлик учун ғоят фойдали ҳамдир. Қатиқ таркибига кирувчи қатор витамин ва микроелементлар организмни тозалаб, ичаклар фаолиятини ва моддалар алмашинувини якҳшилайди. Диета бир ҳафта давом етади. Іар куни такҳминан 1,5 л қатиқ ичиш талаб қилинади. Натижада 4-5 кг ортиқча вазн билан кҳайрлашасиз.

Бундан ташқари, диета давомида дорикҳоналарда сотилаётган оздирувчи фито-чойлардан ҳам ичишни унутманг. Улар диета самарадорлигини ошириш билан бирга организмни тетиклаштириб, моддалар алмашинувини якҳшилайди.

Парҳез кунлари соғлигингизга ниҳоятда етиборли бўлинг. Нотўғри танланган ёки меёридан ошган диета саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Исталган натижага еришгач, меёрий вазнингизни сақлаб қолиш учун яримтайёр маҳсулотлар, фаст-фуд ва газланган ичимликлардан бутунлай воз кечишингиз керак. Ёдда тутинг: ортиқча вазнни бутунлай ёқотишда ҳеч қандай диета доимий соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш каби ёрдам беролмайди.

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

big_228032

Творогли печене. Пишириқлар тайёрлаш ўзбек тилида

Ресепт очен вкусной домашней випечки с творожной начинкой. Сочни – ето такие откритие булочки с …