Главная / Маданият / Одоб ахлоқ ҳақида мақоллар

Одоб ахлоқ ҳақида мақоллар

Устозингга тик қарасанг, тўзасан,
Ҳурмат қилсанг, аста-секин ўзасан.
 Аввал салом, бадаз калом.
Бир каттани бил,
Бир кичикни бил.
Бола – азиз, одоби ундан азиз.
Бош бўлмаган уйда,
Отаси туриб ўғли сўзлар.
Инсон – одоби билан,
Осмон – офтоби билан.
Каттага салом бер.
Кичикка – калом.
Одоб бозорда сотилмас.
Одоб – кишининг зебу зийнати.
Одоб – олтиндан қиммат.
Одобли бола элга манзур.
Одобни беодобдан ўрган.
Одобсиз бетга чопар.
Онангга бошингни ҳам қил,
Отангга гапингни кам қил.
Ота бўлиш осон, одоб бериш қийин.
Уста борида қўлингни тий,
Устод борида – тилингни.
Уста бўлсанг, устозингни унутма.
Устозингга тик қарасанг, тўзасан,
Ҳурмат қилсанг, аста-секин ўзасан.
Эшик очиқ бўлса ҳам, сўраб кир.
Яхши бола ном келтирар,
Ёмон бола ғам келтирар.
Яхши бола – отага қувват,
Ёмон бола – уқубат.
Яхши боладан раҳмат,
Ёмон боладан ланат.
Яхши хулқ кишининг ҳусни.
Қиз бола уйда яхши,
Эр бола элда яхши.
Қобил фарзанд – жонга пайванд.
Ҳусн хулқи билан чиройли.
Ҳусн ҳусн эмас, одоб ҳусн.
Ҳўл ёғочни эгмагин,
Тегмаганга тегмагин.

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

big_228032

Творогли печене. Пишириқлар тайёрлаш ўзбек тилида

Ресепт очен вкусной домашней випечки с творожной начинкой. Сочни – ето такие откритие булочки с …