14/06/2021
Главная / Без рубрики / Наматак — фойда ва зарарлари, дамламаси куллаш усуллари,
Место рекламы

Наматак — фойда ва зарарлари, дамламаси куллаш усуллари,

Наъматакнинг фойдали еканлиги шубҳасиз кўринсада, у ҳар қандай доривор ўсимлик каби, меъёрга амал қилинмаса организмга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун, унинг дамламаси билан витаминланишдан олдин, инсонга кўрсатадиган ижобий ва салбий таъсири ҳақида билиб олиш керак.

namatak-foydasi

Наъматак фойдаси

Наъматак — ерта баҳорда чиройли пушти рангли гуллайдиган, ёзнинг охири ва сентябр ойининг бошида пишиб йетилган мевалари билан қувонтирадиган кўп йиллик бута. Халқ орасида бу ўсимлик «ёввойи атиргул» деб ҳам аталади.

Унинг гуллари доривор хусусиятларга ега емас, аммо мевалари халқ табобатида кенг қўлланилади. Одатда табобатда наъматак дамламасидан фойдаланилади.

Шифокорлар шамоллашнинг олдини олиш ва даволаш учун тавсия етишадиган наъматак меваларининг дамламаси — аскорбин кислотаси ёхуд витамин C`нинг табиий манбаи саналади. Ушбу ўсимлик меваларида C витамини екзотик лимон ва апелсинга қараганда 50 баробар, қора смородина таркибидагидан еса 10 баробарга кўпроқ. Бундан ташқари, у бир қатор фойдали микроелементлар, шу жумладан калий, магний, калций ва натрийни ўз ичига олади.

Шифокорлар куз-қиш даврида ичишни тавсия етадиган дамлама одам организмига қандай таъсир қилади? Бундай воситанинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

Организмнинг ҳимоя кучларини муштаҳкамлайди ва кучайтиради;
Қон томирларини мустаҳкамлайди;

  • Юрак ишини барқарорлаштиради;
  • Қон босимини пасайтиради;
  • Ҳазм қилиш тизимини меъёрга келтиради;
  • Холестерин даражасини пасайтиради;
  • Организмни ҳужайра даражасида интоксикация қилади (наъматак кучли антиоксидант таъсирга ега);
  • Барча аъзолар регенерациясини рағбатлантиради.

Наъматак сиропи ёки мевалардан тайёрланган чой совуқ мавсумда жуда самарали ичимлик саналади, айниқса вируслар фаоллашганда ва иммунитет даражаси пасайганда. Aгар ушбу халқона восита мунтазам равишда қабул қилиб бориладиган бўлса, унда шамоллашдан сақланиш, шифо жараёнини тезлаштириш ва касалликдан кейин тезроқ тикланиш мумкин бўлади.

Ҳомиладорлик пайтида наъматак алоҳида аҳамиятга ега. Наъматак дамламаси бўлажак оналарга токсикоз хуружларини йенгишга, қизил қон таначаларини ёхуд еритроситлар шакллантиришни рағбатлантиришга, гемоглобинни кўпайтиришга ва камқонлик ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.

Бундай дамламалар ҳомиладор аёлларда сезиларли даражада пасаяган иммунитетни рағбатлантиради. Шундай қилиб, ЎРВИ ёки грипп билан касалланиш хавфи камаяди, агар бу содир бўлса ҳам, унда касаллик осон ва асоратларсиз кечади.

Дамлама тайёрлаш

Наъматак дамламаси тайёрлаш учун термосга унинг 3 ош қошиқ қуруқ мевалари ва бир литр қайноқ сув солинади. Aралашма 12 соат давомида тиндирилади. Тайёр дамлама овқатдан 30-40 дақиқа олдин қабул қилинади. Дамлама тайёрлашдан олдин меваларни яхшилаб ювиб, майдалаш тавсия етилади. Бу ҳолда восита тезроқ тайёр бўлади. Унга шакар қўшиш тавсия етилмайди, унинг ўрнига асал қўшиш воситанинг фойдали хусусиятларини яна оширади.

Озиқавий қиймати

100 гр маҳсулотнинг озиқавий қиймати

Калорияси                    -162 ккал
Ёғлар                              -0.3 г
Углеводлар                    -38г
Оқсил                              -1,6 г
Нартий                          -4 мг
Калий                             -429 мг
Темир                              -1,1 мг
Магний                          -69 мг
Витамин A                    -217 µг
Витамин Б6                   -0,1 мг
Витамин C                   -426 мг

Зарарлари ва қарши кўрсатмалар

Наъматакдан шифобахш восита сифатида фойдаланиш учун кўплаб кўрсатмалар мавжудлигига қарамай, у инсон организмига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Шу сабабли уни қўллашдан олдин мавжуд бўлган қарши кўрсатмалар билан танишиб чиқиш тавсия етилади.

Наъматакни ҳар қандай шаклда қабул қилиш қуйидаги ҳолларда тавсия етилмайди:

  • Ошқозон секрециясининг ошиши (кислоталик даражаси ортиши);
  • Гастрит ривожланишига мойиллик ёки касаллик ташхисланганлиги;
  • Aнамнезда панкреатит мавжудлиги;
  • Aллергик (дерматологик) ҳолатларга мойиллик;
  • Томирларда тромблар шаклланиши, тромбофлебит ривожланиши;
  • Ендокардит (юрак мушакларининг яллиғланиши).

Баъзи ҳолатларда еса уни еҳтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия етилади, чунки у:

  • Тиш емалининг юпқаланишини тезлаштиради;
  • Спиртли тиндирмасидан фойдаланиш қон босими кўтарилишига олиб келиши мумкин;
  • Обструктив сариқ касаллик ривожланиш еҳтимоли мавжуд;
  • Сафро секрециясини секинлаштиради;
  • Ич қотишига сабаб бўлади.

Наъматакдан профилактика ва даволаш воситаси сифатида фойдаланганда ушбу огоҳлантиришларни еътиборсиз қолдирмаслик лозим. Ёдда тутиш керакки, салбий оқибатлар кўпинча дори-дармонларнинг дозасини нотўғри танлаш натижасида ривожланади. Ушбу ўсимликнинг одам учун кундалик меъёри — 10 тагача мевани ташкил қилади. Бунда уларни майдалаб, чойга қўшиш мумкин.

Check Also

chto-delat-esli-toshnit2

Кунгил айниши- ич кетиши сабаблари

КЎНГИЛ АЙНИШ ВА ДИАРЕЯ САБАБЛАРИ Овқат ҳазм қилиш тизимингиз безовта бўлганда ёки соғлиғингизга зарар етказадиган …

Пазанда: Пишириқ нарсалар