Главная / Жаҳон / Ажоибот / Наматак — фойда ва зарарлари, дамламаси қӯллаш усуллари,

Наматак — фойда ва зарарлари, дамламаси қӯллаш усуллари,

Наъматакнинг фойдали эканлиги шубҳасиз кўринсада, у ҳар қандай доривор ўсимлик каби, меъёрга амал қилинмаса организмга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун, унинг дамламаси билан витаминланишдан олдин, инсонга кўрсатадиган ижобий ва салбий таъсири ҳақида билиб олиш керак.

 

Наъматак фойдаси

Наъматак — эрта баҳорда чиройли пушти рангли гуллайдиган, ёзнинг охири ва сентябр ойининг бошида пишиб етилган мевалари билан қувонтирадиган кўп йиллик бута. Халқ орасида бу ўсимлик «ёввойи атиргул» деб ҳам аталади.

Унинг гуллари доривор хусусиятларга эга эмас, аммо мевалари халқ табобатида кенг қўлланилади. Одатда табобатда наъматак дамламасидан фойдаланилади.

Шифокорлар шамоллашнинг олдини олиш ва даволаш учун тавсия этишадиган наъматак меваларининг дамламаси — аскорбин кислотаси ёхуд витамин C нинг табиий манбаи саналади. Ушбу ўсимлик меваларида C витамини экзотик лимон ва апелсинга қараганда 50 баробар, қора смородина таркибидагидан еса 10 баробарга кўпроқ. Бундан ташқари, у бир қатор фойдали микроелементлар, шу жумладан калий, магний, калций ва натрийни ўз ичига олади.

Шифокорлар куз-қиш даврида ичишни тавсия этадиган дамлама одам организмига қандай таъсир қилади? Бундай воситанинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

Организмнинг ҳимоя кучларини муштаҳкамлайди ва кучайтиради;
Қон томирларини мустаҳкамлайди;

  • Юрак ишини барқарорлаштиради;
  • Қон босимини пасайтиради;
  • Ҳазм қилиш тизимини меъёрга келтиради;
  • Холестерин даражасини пасайтиради;
  • Организмни ҳужайра даражасида интоксикация қилади (наъматак кучли антиоксидант таъсирга ега);
  • Барча аъзолар регенерациясини рағбатлантиради.

Наъматак сиропи ёки мевалардан тайёрланган чой совуқ мавсумда жуда самарали ичимлик саналади, айниқса вируслар фаоллашганда ва иммунитет даражаси пасайганда. Aгар ушбу халқона восита мунтазам равишда қабул қилиб бориладиган бўлса, унда шамоллашдан сақланиш, шифо жараёнини тезлаштириш ва касалликдан кейин тезроқ тикланиш мумкин бўлади.

Ҳомиладорлик пайтида наъматак алоҳида аҳамиятга эга. Наъматак дамламаси бўлажак оналарга токсикоз хуружларини енгишга, қизил қон таначаларини ёхуд эритроситлар шакллантиришни рағбатлантиришга, гемоглобинни кўпайтиришга ва камқонлик ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.

Бундай дамламалар ҳомиладор аёлларда сезиларли даражада пасаяган иммунитетни рағбатлантиради. Шундай қилиб, Шамоллаш ёки грипп билан касалланиш хавфи камаяди, агар бу содир бўлса ҳам, унда касаллик осон ва асоратларсиз кечади.

Дамлама тайёрлаш

Наъматак дамламаси тайёрлаш учун термосга унинг 3 ош қошиқ қуруқ мевалари ва бир литр қайноқ сув солинади. Aралашма 12 соат давомида тиндирилади. Тайёр дамлама овқатдан 30-40 дақиқа олдин қабул қилинади. Дамлама тайёрлашдан олдин меваларни яхшилаб ювиб, майдалаш тавсия етилади. Бу ҳолда восита тезроқ тайёр бўлади. Унга шакар қўшиш тавсия етилмайди, унинг ўрнига асал қўшиш воситанинг фойдали хусусиятларини яна оширади.

Озиқавий қиймати

100 гр маҳсулотнинг озиқавий қиймати

Калорияси                    -162 ккал
Ёғлар                              -0.3 г
Углеводлар                    -38г
Оқсил                              -1,6 г
Нартий                          -4 мг
Калий                             -429 мг
Темир                              -1,1 мг
Магний                          -69 мг
Витамин A                    -217 µг
Витамин Б6                   -0,1 мг
Витамин C                   -426 мг

Зарарлари ва қарши кўрсатмалар

Наъматакдан шифобахш восита сифатида фойдаланиш учун кўплаб кўрсатмалар мавжудлигига қарамай, у инсон организмига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Шу сабабли уни қўллашдан олдин мавжуд бўлган қарши кўрсатмалар билан танишиб чиқиш тавсия етилади.

Наъматакни ҳар қандай шаклда қабул қилиш қуйидаги ҳолларда тавсия этилмайди:

  • Ошқозон секрециясининг ошиши (кислоталик даражаси ортиши);
  • Гастрит ривожланишига мойиллик ёки касаллик ташхисланганлиги;
  • Aнамнезда панкреатит мавжудлиги;
  • Aллергик (дерматологик) ҳолатларга мойиллик;
  • Томирларда тромблар шаклланиши, тромбофлебит ривожланиши;
  • Эндокардит (юрак мушакларининг яллиғланиши).

Баъзи ҳолатларда эса уни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади, чунки у:

  • Тиш эмалининг юпқаланишини тезлаштиради;
  • Спиртли тиндирмасидан фойдаланиш қон босими кўтарилишига олиб келиши мумкин;
  • Обструктив сариқ касаллик ривожланиш эҳтимоли мавжуд;
  • Сафро секрециясини секинлаштиради;
  • Ич қотишига сабаб бўлади.

Наъматакдан профилактика ва даволаш воситаси сифатида фойдаланганда ушбу огоҳлантиришларни эътиборсиз қолдирмаслик лозим. Ёдда тутиш керакки, салбий оқибатлар кўпинча дори-дармонларнинг дозасини нотўғри танлаш натижасида ривожланади. Ушбу ўсимликнинг одам учун кундалик меъёри — 10 тагача мевани ташкил қилади. Бунда уларни майдалаб, чойга қўшиш мумкин.

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

1pwxed8zcarpoyd

Коронавируснинг янги штамми – “омикрон”нинг асосий белгилари малум бўлди

Коронавируснинг янги штамми – “омикрон”нинг асосий белгилари малум бўлди. Бу ҳақда Жанубий Африка тиббиёт ассосиасияси …