Главная / Маданият / Гузаллик / Кўкракни катталаштириш — машқлар

Кўкракни катталаштириш — машқлар

Кўкракни катталаштириш — машқлар, 5 кҳалқона восита, массаж усуллари

Ҳар бир аёл замон талабига биноан чиройли кўринишни орзу қилади. Ўтказилган сўровлар натижалари иштирокчи аёлларнинг деярли 90 фоизи ўз кўкраги ўлчамидан қониқмаслигини кўрсатди. Албатта муаммони «биттада» ҳал қиладиган жарроҳлик оператсиялари мавжуд, аммо у ҳаммага ҳам мос келавермайди. Мақолада уй шароитида кўкракни катталаштириш учун ёрдам берадиган восита ва амаллар ҳақида.

kokrakni-kattalashtirish

Кукрак кичиклигини сабаблари

Кўкрак ўлчамининг кичик бўлиши ва шаклини йўқотиши сабаблари турличадир, кҳусусан:

Кўкрак мушакларнинг кучсизлиги;
Ерта қариш ва танани парвариш қилмаслик;
Емизиш оқибатлари;
Ирсий мойиллик;
Гормонлар мувозанатсизлик;
Организмнинг индивидуал кҳусусияти.

Кўкракнинг катталиги асосан организмнинг генетик кҳусусиятларига, қомат тузилиши ва умуман ҳаёт тарзига боғлиқ. Агар сут безлари аёлни қониқтирадиган даражада катта бўлмаса, бу вазиятни тўғрилаш учун муайян чоралар кўриш мумкин. Ҳозирги кунда аёллар сут безларини катталаштиришнинг радикал усулларига тобора кўпроқ мурожаат қилишмоқда.

Жарроҳлик оператсиялари натижалари чиндан ҳам ҳайратлантиради, аммо улар саломатлик учун фойдали емас.

Уй шароитида кўкракни катталаштириш усуллари

Кўкракни жарроҳликсиз каттароқ қилиш учун уй шароитида бажариладиган бир нечта қўлланмалар мавжуд. Улардан енг муҳимлари қуйидагилардир:

Контрастли душ. Бундай сув муолажалари қон микросиркулятсиясини кучайтиради ва тўқималарни таранглаштиришга кўмаклашади. Бундан ташқари, ўтлар ва ефир мойларига асосланган компрессларни қўллаш ҳам мумкин.
Мувозанатли овқатланиш. Сут безларининг асосий қисми ёғ тўқималаридан иборат. СҲу боис қатий парҳезлар уларнинг ҳажмига салбий тасир ўтказиши мумкин. Қолаверса, ўсмирлик даврида етарли овқатланмаслик азоларнинг нормал шаклланишдан оғишига сабаб бўлади.
Фаол жинсий ҳаёт. Мутакҳассислар мунтазам жинсий ҳаёт танадаги «гўзаллик гормонлари» ни ишлаб чиқарилишига ҳисса қўшишини такидлашади. Бундай гормонлар аёл организмига, кҳусусан сут безларига ижобий тасир кўрсатади.
Сауна. Буғкҳонада асал билан массаж қилиш фойдалидир. У терини озиқлантириб, тўқималарни ёшартиришга ёрдам беради.
Гормонал препаратлар. Кўкрак ўсишини естроген гормони бошқаради. Агар аёл танасида гормонал нуқсон бўлса, у ҳолда нафақат кўкрак кичрайиши, балки кўплаб функтсияларнинг бузилиши юзага келиши мумкин. Ҳолатни тузатиш учун гинекологлар аёлларга гормонал воситалар қабул қилишни тайинлаши мумкин.

Массаж

Массаж — тўқималарни мустаҳкамлаш, қон айланиши ва фаол лимфа оқимини кучайтиришнинг самарали усулидир. СҲунингдек, у ёмон сифатли ўсмаларни олдини олиш учун мукаммал чора ҳисобланади. Классик массаж қуйидаги усулларни ўз ичига олади:

Енгил силаш. Ҳаракатлар сийналардан безлар асосига қарата бўлиши керак.
Ефир мойлари билан уқалаш. Енгил уқалаш билан кўкракка мойни сийналардан қўлтиққача ва қорингача суртиш керак.
Вибратсия. Бунинг учун бармоқ болишчалари билан кўкракни енгил уриш мумкин. Бу қон айланишини кучайтиради.

Парҳез

Кўкрак безлари бўлажак оналарда фаол ривожлана бошлайди, емизиш давомида еса 2-3 ўлчамга катталашиши мумкин. Базилар учун бу вақтинчалик тасир, аммо бошқа бакҳтли аёллар учун кўкракнинг катталиги абадий сақланиб қолиши мумкин. Бу аёллар гормони — естроген ишлаб чиқарилиши туфайли содир бўлади.

Ушбу гормон ишлаб чиқарилишини кучайтирадиган бир қатор маҳсулотлар мавжуд, улар:

Сут, творог, сметана;
Карам. Витаминларга бой бўлган бу ноёб сабзавот ананавий «аёл» маҳсулоти ҳисобланади. Карам баргларини аёллар касалликлари: мастит, оғриқли ҳайз вақтида қўллаш ҳам фойдали бўлади. Келажакда чиройли кўкракка ега бўлиш учун карам 12 ёшдан бошлаб истемол қилиниши керак;
Ёнғоқ, асал ва лимон аралашмаси;
Қизилмия илдизи. Ушбу илдиз кўкракда қон айланишини якҳшилайди ва бириктирувчи тўқималарни кислород ва озуқа елементлари билан бойитади;
Яшил олма;
Балиқ ва денгиз маҳсулотлари;
Товуқ гўшти;
Соя. Ушбу маҳсулот таркибида изофлавон мавжуд бўлиб, у кўкрак тўқималарининг ўсишига тасир қилади.

Ёд еритмаси

Кўкракни катталаштириш истагида бўлганлар учун яна бир кенг тарқалган усул — ёдли тўр чизишдир. Бунинг учун пакҳтали таёқча ёрдамида кунига 1 марта кўкракка горизонтал ва вертикал чизиқлар чизилади. Бироқ ушбу усулнинг самарадорлиги тиббиётда исботланмаган.

Тери куйиши юзага келмаслик учун чизиқларни ҳар сафар устма-уст емас, балки ёнма-ён чизиш зарур.

Бироқ, кўкракни каттартириш учун бу шубҳали усул ҳар ким учун ҳам фойдали ҳисобланмайди. Ёд сингари кимёвий елементни узоқ муддат қўллаш натижасида терида куйишлар пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ёднинг ортиқчалиги гипертиреоз — зоб касаллигининг бир шакли билан кҳасталанганлар учун зарарлидир.

Ёдли муолажа учун қарши кўрсатмалар:

Ўсмалар мавжудлиги;
Қалқонсимон без касалликлари;
Аёллар касалликлари;
Ҳомиладорлик ва емизиш.
Агар тўр чизилганидан кейин иситма ёки ҳарорат ортиши кузатилса, муолажани зудлик билан тўкҳтатиш ва қайта такрорламаслик зарур.

Кҳалқона воситалар

Кўкракни катта қилиш усуллари орасида оддий ретсептлар мавжуд, улар нафақат кўкрак ўлчамини оширади, балки аёллар саломатлигини тиклайди.

Қичитқи, жўка ва дармана тиндирмаси

Қуруқ ўтлардан 1 чой қошиқдан ва 3 стакан сув олинади.
Ўсимликлар қайнатилиб, салқин жойда тиндирилади.
Бир ой давомида ҳар куни оч қоринга 1 стакандан ичилади.

Оддий дасторбош асосли восита

Оддий дасторбош (душитса) қизлар ўсимлиги деб ҳисобланади, чунки унинг таркибида аёллар гормонига жуда ўкҳшаш бўлган фитоестрогенлар мавжуд. Унинг тиндирмалари кўпгина аёллар касалликларини даволаш, гормонал мувозанатни тиклаш ва кўкракни каттароқ қилиш учун тавсия етилади.

Дасторбош тиндирмасини тайёрлаш учун 60 грамм майдаланган қуруқ ўсимликни олиб, унга 1 стакан қайноқ сув қуйиш керак. 1 соат давомида ўсимлик аралашмасини тиндирилгач, сузиб олинади. Кунига 3 марта овқатланишдан 15 дақиқа олдин 100 граммдан ичилади.

Зиғир уруғи ва қулмоқ ёнғоқчалари тиндирмаси
Зиғир уруғлари саратон ўсмаларига қарши мукаммал профилактика ҳисобланиб, климаксни кечга суради ва репродуктив функтсияни якҳшилайди. Бунинг учун кефир ёки ёгуртга 1 ош қошиқ ўт қўшилади. Коктейл кунига 2 марта ичилади. Биринчи натижалар 1,5-2 ойдан кейин кўринади.

Қулмоқ (кҳмел) ёнғоқчалари таркибида кўп фитоестрогенлар мавжуд. Улардан тайёрланган тиндирма ёрдамида гормонал фонга тасир кўрсатиш мумкин. Бунинг учун 20 грамм қулмоқ ёнғоқчаларига бир стакан қайноқ сув қуйилади. 2 соатдан кейин тиндирма сузиб олинади ва ҳар куни 0,5 стакандан ичилади.

Тугмачагул илдизи тиндирмаси

Бунинг учун 2 ош қошиқ майдаланган илдизмевага 3 стакан сув қуйилади. Аралашма 15 дақиқа қайнатилиб, совутилади ва сузиб олинади. 2 ой давомида кунига 3 марта овқатдан олдин 200 граммдан ичиш керак. Тугмачагул (малва) илдизини сутда ҳам тиндириш мумкин. Биринчи натижалар 1,5-2 ойдан кейин сезилади.

Ниқоб ва бошқа воситалар

Уйда кўкракни катталаштириш учун қуйидаги ниқоблар ёрдам беради:

Олма ва карам. Бунинг учун масаллиқларни бўтқа ҳолатига келгунича езиб, 1 чой қошиқ асал билан аралаштирилади. Аралашма кўкракка суртилади ва 30 дақиқа давомида полиетилен қоплам билан ёпилади;
Картошка. Қайнатилган картошка санчқи ёрдамида пюре ҳосил бўлгунча езилади. Кейин унга 50 мл қаймоқ, шунча миқдорда кунгабоқар ёғи ва 1 ош қошиқ асал қўшилади. Барчаси якҳшилаб аралаштирилиб, сут безларига бир қават қилиб суртилади;
Мовий гил. Ушбу минерал унинг доривор кҳусусиятлари билан кенг танилган. Гил терини юмшоқ, таранг ва тоза қилади. Лифтинг еффектига еришиш учун бир кҳалтача мовий гилни тоза қайнатилган сув билан аралаштириш керак.
Кўкракни катта қилиш учун илиқ сут ва қулупнай баргларидан тайёрланган ичимлик ёрдам беради. Бундан ташқари, бу вазиятда мунтазам сут билан қора чой ичиш ҳам мумкин.

Фитотерапия шифокор билан маслаҳатлашилгандан сўнг амалга оширилиши лозим. Ўсимликлар биологик фаол моддаларни ўз ичига олади, бу алоҳида ҳолатларда ножўя тасирга олиб келиши мумкин.

Кўкракни катталаштириш учун машқлар

Кўкракни катталаштириш учун машқлар натижасида мушакларнинг ўсишига еришиш мумкин. Бунинг учун спорт залларига боришнинг ҳожати йўқ, гимнастикани уйда бажариш мумкин.

kokrakni-katta-qilish-uchun-mashqlar

Қайчи. Чалқанча ётиб, қўлларга гантел олинади. Қўллар юқорига кўтарилади ва улар елка даражаси бўйлаб икки томонга туширилади. Сўнг қўллар яна кўтарилади ва кўкрак олдида уларни кесиштириб, сўнгра бош ортига туширилади. Ҳаракат 12-15 марта такрорланади.
Деворга таяниш. Деворга юзланиб, ундан 0,5 метр масофа узоқликда туриб, қўл кафти кўкрак даражасида деворга теккизилади. Сўнг уларни тирсак соҳасида букиб, кўкрак мушаклари зўриқтирилади. Ушбу ҳолатда 10-15 дақиқа давомида туриб, кейин нормал ҳолатга қайтилади.
Медитатсия. Лотус ҳолатида ўтириб, кафтлар олдинда бирлаштирилади, тирсаклар кўкрак даражасида букилади. 5 сония давомида кафтлар бир-бирига қарши қаттиқ итарган ҳолда ушлаб турилади. Бундай самарали машқни ҳар куни камида 20 марта бажариш керак.
Отжимание. Кафт ва оёқларга суяниб, 8-10 марта отжимание қилинади. Агар буни қилиш қийин бўлса, унда дастлабки вақтларда тиззага таяниш мумкин.
Қўлни кўтариш. Оёқларни ёнма-ён қилган ҳолда тик турилади. Бир қўл кўтарилиб, иложи борича орқага тортилади ва жойига қайтарилади. Иккинчи қўлда ҳам кҳудди шундай ҳаракат амалга оширилади. Машқ ҳар бир қўл учун 4-5 мартадан такрорланади.
Қўлни ёзиш. Оёқларни елка кенглигида ёзиб, тик турилади. Қўллар бош узра юқорига кўтарилиб, икки томонга ёйилади. Кейин яна бош узра кўтарилган ҳолга қайтарилиб, қарс чиқарилади;
«Қалдирғоч«. Кичкина стулчага қорин билан таянилади. Оёқларни чўзиб, уларнинг учи билан ерга таянилади. Қўлларни олдинга чўзиб, бел букиб олинади. Умуртқа поғонаси иложи борича кўпроқ егилиши керак. Бу машқлар нафақат кўкрак қафасидаги мускуллар учун, балки бел учун ҳам жуда фойдалидир.

Спорт машқлари мунтазам равишда бажарилсагина натижалар беради. Улар туфайли дастлабки ўзгаришлар 2-3 ой ичида сезиларли бўлиши мумкин.

Визуал равишда катта қилиш

Барча қўлланмалардан ташқари, кўкракни визуал равишда катта қилиб кўрсатадиган кичик сирлар ҳам бор:

Гўзал қомат. Аёл чиройли юриши ва қоматни рост ушлаши билан ҳатто кичик кўкрак ҳам ажойиб кўринади. Текис қоматга юқорида келтириб ўтилган спорт машқлари ёрдамида, шунингдек юриш ва ўтирган пайтда елкани доимий назорат қилиш билан еришиш мумкин;
Кҳипча бел. Ҳар қандай, ингичка ёки тўлача қоматда бел ва соннинг малум бир мутаносиблиги бўлиши зарур. Бу шуни англатадики, вазн олиш ва ташлаш вақтида бел ҳар доим сондан кичик бўлиши керак. 90-60-90 аёл қомати учун идеал формула, аммо агар бу кўрсаткичлар катта бўлса ҳам, мутаносиблик сақланса, кўкрак ҳар доим катта кўринади;
Кўкрак ҳажмини оширадиган макҳсус ички кийимлар кийиш ҳам керакли натижага еришиш имконини беради;
Тўғри кийим танлаш. Турли декоратив ҳажмли қўшимчалар, тўшамалар, кружевалар, оборкалар, бантлар билан жиҳозланган барча блузкалар ва либослар бюстни сезиларли даражада катта кўрсатади. СҲу билан бирга, В шаклидаги кесмалар ва тор устки кийимлардан қочиш керак;
Ранглар ва чизмалар. Кўкрак соҳасидаги йирик чизмалар унинг ҳажмини сезиларли даражада оширади. Кичик кўкракли қизлар кийимнинг оч рангларини танлашлари ва тўқ ранглардан қочишлари зарур. Кўкрак соҳасидаги горизонтал чизиқлар ҳам уни визуал катта қилиб кўрсатади.
Замонавий ички кийимлар бозори аёлларга турли рангдаги ва ўлчамдаги бюстгалтерларни тақдим етмоқда. Кўкракни катта қилиб кўрсатадиган ички кийимлар қуйидаги турлардан иборат бўлиши мумкин:

Пуш-ап. Ушбу лиф кичкина кўкрак ҳажмини оширади ва кўкракларни бир-бирига янада яқинлаштиради;
Болишчали лиф. Бюстгалтер кўкракни макҳсус поролон киритмалар ёрдамида кўтаради;
Гел, сув ёки ҳаво билан тўлдирилган киритмалар. Поролон болишдан фарқли ўлароқ, бу киритмалар тананинг анатомик шаклини олади, бу еса кўкракнинг табиий кўринишда катталашишига олиб келади. Бундай ички кийимлар олдингиларга қараганда анча қимматроқ.

Бюстгалтер танлаш қоидалари:

Елка тасмалари ўйнамаслиги;
Катта ҳажмдаги ички кийим сотиб олмаслик. Бу кўкракларнинг «осилиб қолганлиги» таассуротини яратиши мумкин;
Икҳтисослаштирилган дўконларда юқори сифатлиси турини кҳарид қилиш.

Кўкрак ўсиши — бу физиологик жараён, унинг давомида тананинг кўплаб функтсиялари ўзгаради. СҲу сабали натижаларни дарҳол кутиш керак емас.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

26239281_1795510183793539_1904702498053212683_n-1

Озғин Тина Карол ўз вазнини айтди ва диета сирлари билан таништирди

Озиш сирлари Яқинда Тина Карол 56 килограмм оғирлигини тан олди. Қўшиқчи узоқ ва ўжарлик билан …

100200300