Главная / Маданият / Климаксни давоси борми?

Климаксни давоси борми?

Климакс (менопауза) — белгилари, сабаблари, даволаш чоралари ва тавсиялар.

Эллик ёшдан кейин ҳам нафосатли бўлиш, ёшлик ва порлоқ кўринишни сақлаб қолиш мумкинми? Ёшдан қатий назар, бахтли ва шодон бўлиш-чи? Ҳа. Ва бу янги, яхшироқ ҳаёт бўлади, талаб эса битта — ўзингиз ҳақингизда ўз вақтида қайғуришингиз керак.

Климакс (менопауза) нима

Климаск (қад. юн.  — зинапоя) бу касаллик эмас, 45 ёшдан кейин ҳар қандай аёлнинг ҳаётида кузатиладиган мутлақо нормал физиологик давр. Бу ёшда аёл танасида нафақат фарзанд кўриш, балки аёлнинг ташқи кўриниши учун ҳам жавоб берадиган тухумдонлар аста-секин ўз фаолиятини тўтатишни бошлайди.

Гап шундаки, бўлажак тухум ҳужайраларни ўз ичига олган фолликуллар қизлар туғилишидан олдин, улар она қорнида ривожланаётган пайтда ҳосил бўлади. Фолликуллар сони генетик жиҳатдан аниқланган ва чекланган бўлади ҳам. Фолликулларда аёлларнинг асосий жинсий гормонлари: эстроген ва прогестерон ишлаб чиқарилади. Қиз бола биринчи ҳайз кўра бошлаган пайтдан бошлаб, ҳар ойда тухум ҳужайралар сарфланиб бораверади ва шу тариқа уларнинг сони тугамагунча давом етади.

Менопауза даврида еса тухумдонлар фаолияти аста-секин сўна бошлайди. Бунинг натижасида ёшга боғлиқ естроген йетишмовчилиги ривожланади. Улар аёл организмнинг саломатлиги учун жавоб берадиган гормонлар бўлиб, тери, сочлар, мушак-скелет тизимининг ҳолати, кўриш ва барча ички органларнинг ишлаши учун жавобгар ҳисобланади. Эстроген танқис бўлганда аёл организми «қарий» бошлайди ва кўзгудаги акси ўзгара боради.

Климакс — бу табиий ва қайтариб бўлмайдиган жараён. Бироқ, унинг оқибатларини кейинга суриб бориш мумкин.

Бошланиши.

Нормал физиологик менопауза 45-55 ёшда ўзини намоён қилиши керак. Бу вақт ҳайз келиши тўхтаса-да, аммо тухумдонлардаги фолликуллар 8-10 йилгача сақланиб қолади. Улар энди эстроген ва прогестероннинг камлиги туфайли ҳайз кўришга сабабчи бўла олмай қолади. Бироқ, ҳатто бундай оз миқдор аёл организмини қўллаб-қувватлаш ва турли касалликларнинг ривожланишига йўл қўймаслик учун, масалан, суяк синишида нормал тузалиши учун етарлидир.

  • Муддатидан олдин менопауза. Ҳайз кўришнинг 30 ёшдан 40 ёшгача бўлган даврда тўхташи «муддатидан олдин тухумдонлар етишмовчилиги» деб аталади, бу ҳолат даволаш лозим бўлган касалликдир. Унинг сабаблари ирсият, бошдан ўтказилган касалликлар, жарроҳлик ёки медикаментоз терапиянинг айрим турлари бўлиши мумкин.
  • Эрта менопауза. Бу 40 дан 45 гача бўлган даврда бошланади, кўпинча ирсият билан боғлиқ. Бироқ асосийси аёл танаси зарар кўрмаслиги учун бу ҳолат ташқи аралашув ёрдамида тузатилади.
  • Кеч менопауза. Менструасия 55 ёшдан кейин ҳам давом еса, гинекологлар патологиядан шубҳа қила бошлайдилар. Аммо агар сизнинг буви ва онангизда ҳам шундай ҳолат кузатилган бўлса, текширувлар, жумладан УТ текширув пайтида еса ҳеч қандай ўзгаришлар аниқланмаса, унда хавотирга ўрин йўқ. Шунчаки сизда бошқа аёлларга қараганда қон томирлари, хотира, бўғимлар ва тери ҳолатининг яхшилиги узоқроқ давом этади. Аммо патология аниқланса уни даволаш зарур.

Менопаузанинг биринчи белгилари ва аломатлари

Ҳайз сиклининг қисқариши

Бунинг сабаби, аёлларда климакс бошланишида барча гормонлар даражаси пасаяди. Улар қаторида ҳомиладорликни қўллаб-қувватлаш, мунтазам равишда ҳайз кўришга жавобгар бўлган прогестерон ҳам. Унинг етарли бўлмаслиги ҳайзнинг бузилишига, хусусан сикл давомийлигининг қисқаришига олиб келади. Ушбу босқич одатда бир неча ой давом етади, аммо бир йилгача чўзилиши ҳам мумкин.

Ҳайз сиклининг узайиши

Фолликуллар янада камайгач, прогестерон гормони деярли тугайди, натижада сикл чўзила бошлайди. Ҳайзнинг икки ҳафта, икки ойга чўзилиши ёки йилига икки марта ҳайз кўриш — климакснинг аниқ белгисидир. Ушбу даврнинг хавфи шундаки, менструасиялар оралиғида эндометрий сезиларли даражада ўсиб, гиперплазия ва эндометриал полипларга олиб келиши мумкин.

Ҳайз кечикишидан кейин бундай ҳолларда келадиган ажалмалар миқдори одатда жуда кўп бўлиб, қуйқалар ҳосил бўлади ва узоқ давом етмайди. Шу сабабли гинекологга ташрифни кечиктирмаслик зарур. Танада ўзгаришлар бораётган вақтда ўсаётган эндометрий билан бир қаторда турли ўсмалар ҳам фаол ривожланиши мумкин.

Кайфиятнинг кескин ўзгаришлари

Асоссиз агрессия, чарчоқ, тушкунлик — бу аломатлар ҳар бир аёлда индивидуал равишда намоён бўлади ва ўсмирлар ўтиш даврида бошдан кечирадиган ҳиссиётларга ўхшайди. Бу, биринчи навбатда, эстрогенлар ва тестостерон (аёлларда энергия учун ҳам жавоб беради) даражасининг пасайиши билан боғлиқ. Тасирчанлик уйқусизлик натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин, бу климакс давридаги аёлларнинг 30 фоизига тасир қилади.

Тана вазни ортиши

Организм эстрогенларсиз яшашга одатланмагани боис эстрогенларни тери ости ёғларида тўплашни бошлайди. Бу барча аёлларда бир хилда кузатилади ва ёғ закҳираси деб аталадиган қоринча пайдо бўлади, бел эса кенгаяди. Албатта вазнни назорат қилиш керак, аммо қўшимча 4 кг дан камроқ вазн олиш ҳали хавфли эмас.

Шу билан бирга, мақсадли равишда вазн ташлаш зарурати йўқ — озғин аёллар эстрогенлар сақланадиган ёғ захираси кам бўлгани сабабли тезроқ қаришга мойил бўлишади.

Терлаш

Одатда кечаси кузатилади. Бу бўйиннинг енгил терлаши ёки кийимларни алмаштириш зарурати юзага келадиган даражада бўлиши мумкин.

Ҳарорат

Узоқ вақт давомида бирон бир сабабсиз тана ҳароратининг 37 ёки 37,5 даражада ушланиб туриши — бу ҳар доим ҳам яллиғланиш натижаси эмас. Бу автоном асаб тизимининг дисфунксияси билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Салбий тасирлари

Албатта, менопауза — бу аёл учун ҳам ҳиссий, ҳам физиологик жиҳатдан қийин бўлган давр. Жинсий гормонлар даражаси пасайиши натижасида қуйидагилар вужудга келиши мумкин:

  • Томирлар мўрт ва синувчанлиги. Қон томирлари ва мияни ҳимоя қиладиган эстроген туфайли аёллар эркакларга қараганда миокард инфаркти ва инсултдан камроқ азият чекишади. Гормонлар даражаси пасайганда эса қон босими кўтарила бошлайди, атеросклероз ривожланади. Бундан ташқари, бош оғриғи пайдо бўлиши мумкин.
  • Бош оғриғи. Қон томирларининг тонуси ва сифати ўзгариши сабабли.
    Суяклар мўртлашиши, синишга мойиллиги. Эстрогенлар суякларда калсий сақланишига ёрдам беради. Агар ушбу гормоннинг ҳимоя функсияси бўлмаса (гормонал терапияда), калсийни сақловчи препаратлар самарадорлиги пасаяди.
  • Хотира ёмонлашиши. Янги малумотларни еслаб қолиш ва идрок қилиш когнитив қобилияти тобора ёмонлашиб бориши кузатилади.
  • Тери, соч ва тирноқларнинг кўриниши, ҳолати ёмонлашиши.
  • Кўкрак ва бачадон бўйни саратони кҳавфи ортиши. Шу сабабли ҳеч нарса безовта қилмаса ҳам — йилига бир марта гинеколог ва маммоло ҳузурида профилактик кўрикдан ўтиб туриш тавсия етилади.
  • Қандли диабет ривожланиш кҳавфи ортиши. Ҳиссий таназзул фонида ҳаракатчанлик камаяди, иштаҳа еса кучайиши мумкин. Бунинг натижасида аёлларда ортиқча вазн тўпланиши кузатилади. Бундан ташқари модда алмашинуви ҳам секинлашади. Ортиқча вазн еса қандли диабет, иккинчисининг фонида еса Алсгеймер касаллиги ривожланиши кҳавфи ортади. Шу сабабли, климакс бошлангач тана вазни ва томирлар ҳолатини масулият билан назорат қилиш зарур.

Ижобий тарафлари.

Бачадон миомаси ва эндометриоз тугунлари йўқола бошлайди. Иккала касаллик ҳам жинсий гормонларга боғлиқ. Гормонлар бўлмаса миома сўрилиб кета бошлайди. Аммо гормонларнинг сапчиш даврида (менопаузанинг бошида), эндометрийда фаол равишда полиплар ёки гиперплазиялар ўсишни бошлаши мумкин, шунинг учун уларни назорат қилиш лозим. Олти ойда бир марта гинеколог кўригидан ўтиш тавсия етилади.

Климакс пайтида ҳомиладор бўлиш мумкинми? Ҳа, базан охирги ҳайздан кейин икки йил ичида ҳомиладорликка эришиш мумкин.

Ҳимоя воситаларидан фойдаланишни бекор қилиш. Репродуктив функсия йўқолиб бориши билан бирга юқорида такидланганидек охирги ҳайз келган кундан бир йил ўтиб ҳам бирон бир фолликул тўстатдан овулясияланиши мумкин. Шу сабабли она бўлиш режаси бўлмаса ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ҳар эҳтимолдан ҳоли қилади.

Гапирилмайдиган муаммолар
Пешоб тута олмаслик. Охирги ҳайздан беш йил ўтгач деярли ҳар бир аёлда сийдик тута олмаслик кузатилади. Бу йўталиш, акса уриш ёки кулиш вақтида юзага келиши мумкин. Бунинг сабаби сийдик йўлининг шиллиқ қавати, қин шиллиқ қавати каби, ингичка, қуруқ бўлиб қолади. Буни тузатиш учун шамча ёки малҳамлардан фойдаланиш тавсия етилади.

Жинсий алоқа. Юқоридаги сабаб жинсий фаолликни камайтиришга ҳам туртки бўлади. Гормон етишмаслиги туфайли қинда секрет ишлаб чиқарилиши тўхтайди, қуруқлик пайдо бўлади, бунинг натижасида жинсий ҳаёт ҳақиқий қийноққа айланади.

Ёрдам чоралари

Шифокорларнинг ёрдамига мурожаат қилмасдан климакс даврида вазиятни енгиллаштиришга ҳаракат қилиш мумкин. Бироқ, улар вақтинча чора бўлиб, имкон бўлиб, гинекологга ташриф буюргунгача вақтда фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.

  • Тунда ухлашга ҳаракат қилиш. Бу қаҳва ва аччиқ қора чой ичишни чеклаш дегани. Уларни қон босими паст бўлганда қабул қилиш мумкин, бироқ шунда ҳам бир финжондан коп бўлмаган миқдорда.
  • Ухлашдан олдин контрастли душ қабул қилиш. Бу муолажа қон томирлари ва асаб тизимига фойдали тасир кўрсатади. Душни илиқ сув билан бошлаш ва илиқ сув билан тугатиш лозим. Агар бундай муолажага тўлиқ тайёр бўлмасангиз, дастлабки вақтларда қўллар учун контраст ванналардан бошлаш тавсия етилади.
  • Тинчлантирувчи ўтлар қабул қилиш. Бу кайфиятни кўтаришга ва уйқуни нормаллаштиришга ёрдам беради. Бундай воситалар қабулини бошлашдан олдин хавфсизлик мақсадида дастлаб шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Қайси шифокорлар билан боғланиш керак

  • Гинеколог ёки гинеколог-эндокринолог
    Рефлексолог (акупунктура)
    Психолог

Аёллар учун бу даврда ҳаётдаги кўплаб муаммолар ҳал қилинган бўлади, енди улар ўзлари учун кўпроқ вақт ажратишлари мумкин. Аммо бунинг учун куч ва саломатлик зарур, улар сақланиб қолиши учун эса ўзига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак. Менопаузани қарилик ва ҳаётнинг охири деб ҳисобламаслик керак — бу 40 ёшли аёл кекса деб ҳисобланган ўтмишдан қолган афсона.

Климакс даврида аёллар айниқса сезгир бўлиб қолади. Ҳатто енг зарарсиз нарсалар ҳам уларни дилини оғритиши мумкин. Шу сабабли уларнинг яқинлари аёлни бу вақтда қўллаб-қувватлаб туришлари, кўнгилларига қарашлари зарур.

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

salat-s-granatom-i-kuricej-1-768x576

Салатлар Янги йил учун

Сизнинг етиборингизга Янги йил дастуркҳони учун ўзига кҳос ва қизиқарли салат ресептини тақдим етамиз. Маҳсулотларнинг …