Главная / Маданият / Картошкали чипс тайёрлаш рецепти

Картошкали чипс тайёрлаш рецепти

Картошкали чипслар тарихи 19 асрга бориб тақалади, бу таомни америкалик Джордж Крам тасодифан ўйлаб топган. Замонавий пазандаликни ушбу газаксиз тасаввур этиб бўлмайди, айниқса норасмий йиғилишларда. Шу билан бирга, уй шароитида чипси тайёрлаш етарлича осон вазифа бўлиб, буни ҳар бир киши эплай олади. Уни бир неча усулда пиширса бўлади, қуйида қандай қилиб тайёрланиши ҳақида батафсил.

Керакли масаллиқлар:

  1. Бир нечта йирикроқ картошка;
  2. Ўсимлик мойи;
  3. Туз, зираворлар.

Тайёрлаш:

Картошканинг пўстлоғи арчилади ва яхшилаб ювилади. Сўнг у ингичка доирачаларга кесилади, буни сабзавотларни арчиш учун махсус пичоқ билан амалга ошириш осонроқ. Ҳозирча доирачалар битта-битта олиш учун қулай бўлган ҳолда ликопчага терилади. Туби чуқурроқ товага 2 -3 см баландликда ўсимлик мойи қуйилади ва якҳшилаб қиздирилади. Қизиган мойга картошка бир-бирига тегмайдиган қилиб солинади, акс ҳолда улар ёпишиб, қарсилдоқ бўлмай қолиши мумкин. Картошкалар тезда қизаради, шу сабабли тайёр бўлганларини дарҳол чиқариб олавериш керак. Сўнг ортиқча ёғ оқиб кетиши учун алоҳида идишга солинади. Якунида картошканинг ёғини батамом шимдириб олиниш учун у қоғоз салфеткаларга қўйиб олинади, табга қараб тузланади.

ДУХОВКАДА КАРТОШКАДАН ЧИПС ТАЙЁРЛАШ

Керакли масаллиқлар:

  • 2 та йирикроқ картошка;
  • Ўсимлик мойи;
  • Туз, мурч.

Тайёрланиши:

Пўстлоғи арчилган ва ювилган карошка ингичка қилиб кесилади. Тайёр доирачалар идишга солинади, туз, бироз ўсимлик мойи ва мурч сепилади ва эҳтиёткорлик билан аралаштирилади. Противенга картошка пластинкалари бир-бирига тегмайдиган қилиб терилади ва олдиндан 180 °К гача қиздирилган печга 10-15 дақиқага қўйилади. Уларнинг куйиб кетмаслигини назорат қилиб туриш керак. Печдан чиқариб олгач, ортиқча ёғи бўлса, қоғоз салфетка ёрдамида шимдириб олинади.

Чипс тайёр!

Ҳудди юқоридаги каби усулда чипсларни микротўлқинли печда ҳам тайёрлаш мумкин. Бунинг учун духовка ўрнига улар 700-800 W қувват билан 3-5 дақиқа пишириб олинади. Сўнг, картошкалар тескари қилинади ва яна 2-3 дақиқа пиширилади.

ТАВСИЯЛАР

Картошканинг ўзи яхши тамга эга, бироқ, унга яна қўшимча там бериш учун зираворлар билан тажриба қилиб кўриш мумкин. Кўпчилик асосан картошкага туз билан бирга тайёр саримсоқ кукунидан ҳам қўшади. Қуритилган кўкатлар ҳам ушбу газакка ажойиб там багишлайди. Агар картошка етарлича юпқа қилиб кесилмаса, бу ҳолда натижада чипс эмас, оддий қовурдоқ ҳосил бўлади. Ингичка қилиб кесиш чипс тайёрлашнинг асосий сирларидан бири эканлигини унутманг. Дастурхонга аччиқ ёки саримсоқли соус, газланган ичимликлар билан тортиқ қилиш мумкин. Ёқимли иштаҳа!

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

big_228032

Творогли печене. Пишириқлар тайёрлаш ўзбек тилида

Ресепт очен вкусной домашней випечки с творожной начинкой. Сочни – ето такие откритие булочки с …