14/06/2021
Главная / Без рубрики / Хомила жинсини аниклаш — таквим, инструментал усуллар, ташки белгилар буйича
Место рекламы

Хомила жинсини аниклаш — таквим, инструментал усуллар, ташки белгилар буйича

Ҳомила жинсини аниқлаш — тақвим, инструментал усуллар, ташқи белгилар бўйича
Ҳар бир инсон ҳаётда ота-она бўлишни, муайян жинсдаги фарзандларни ният қилади. Бироқ табиат ўз режалари, ўз ҳисоб-китобларига эга. Инсоният мавжудки, улар оилада келгусида қиз ёки ўғил туғилишини билишга интилади. Бунинг учун одамзот қандай усуллар ўйлаб топган ва ҳомила жинсини аниқлаш учун нима қилиш керак, қуйида батафсил.

egizak-homiladorlik-belgilari

Ҳомила жинсини аниқлаш

Бугунги кунда ҳомила жинсини аниқлашнинг энг аниқ усулларидан бири ултратовушли текширув ҳисобланади. Аммо, баъзида УТТ ҳам янглиш маълумотлар бериши мумкин. Ҳеч бир усул йўқки, 100% кафолат берса.

Мактабда биология дарсларидан олинган билимлар орқали маълумки, фарзанд жинси икки жуфт хромосомага боғлиқ. Oна тухум ҳужайрасида ХХ, ота спэрматозоидларида еса битта Х ва битта Й (ХЙ) хромосомалар мавжуд.

Агар онанинг ХХ хромосомали тухум ҳужайраси отанинг Й хромосомали спэрматозоидлари билан уруғлантирилса, ҳомила ўғил бўлади, агар Х хромосома билан уруғлантирилса, демак, қиз. Бундан кўриниб турибдики, бўлажак фарзанднинг жинси фақатгина отага боғлиқ. Яъни ўғил ёки қиз бўлиши еҳтимоли елликка еллик.

Бироқ уни олдиндан аниқлашнинг баъзи усуллари мавжуд. Бирлари бизга қадим замонлардан етиб келган ва ҳомиладор аёлларни узоқ муддатли кузатишлар натижасида олинган, бошқалари еса замонавий олимларнинг кашфиётларига асосланган. Бироқ, юқорида айтилганидек, уларнинг ҳеч бирига 100% таяниш тавсия етилмайди.

Аёлнинг овқатланиши

Кўпгина қариялар ҳомиладор аёлнинг қандай маҳсулотларни ҳуш кўришини билиб бўлажак боланинг жинсини аниқлаш мумкинлигини айтишади:

  • Агар она тўсатдан ширинликлар, тортлар ва шоколадга кўнгли кетса, демак оилада қиз фарзанд кутиш керак.
  • Турли хил тузламалар, қовурилган картошка каби таомларга, яъни қовурилган ва аччиқ таомларга кўнгил кетса, у ҳолда ўғил туғилиши еҳтимоли юқори бўлади.

Ҳомиладорликдан олдинги таомнома

  • Кўпгина аёллар уруғлантиришдан олдин ҳуш кўрилган таомнома унинг яқин келажакдаги ҳомиласи қай жинсда бўлишига таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлашади:
  • Кўпроқ сут маҳсулотлари, бодринг, бақлажонлар, сабзи, лавлаги, нўхат, қалампир, ширинликлар ва ёнғоқларга афзаллик берганлар, екзотик мевалар, картошка, қовун ва олхўриларни ҳуш кўрмадингизми? Унда табриклаймиз, сизда 80% еҳтимоллик билан қиз фарзанд бўлади;
  • Картошка, қўзиқорин, гўшт, гилос, ўрик, апелсин, банан, шафтоли, хурмо ва шўр овқатларни севувчилардан одатда ўғил болалар туғилади.

Қон янгиланиши назарияси

Қон янгиланиш назариясига кўра, эркакларда ҳар 4 йилда, аёлларда еса ҳар уч йилда бир марта қон «янгиланади». Ўғил фарзанд туғилиши еҳтимоли охирги бўлиб отасининг қони янгилаган жуфтликларда юқорироқ бўлади. Шу сабабли, уруғлантириш содир бўлган вақтдаги ота-онанинг ёшига қараб, ҳомиланинг жинсини тахмин қилиш мумкин. Қуйидаги онлайн тест бунда сизга яқиндан ёрдам беради.

УТТ ёрдамида

Замонавий тиббиёт организм ичини унга шикаст етказмаган ҳолда ўрганиш имконини беради. Бундай усуллар ичида етарлича кэнг тарқалганларидан бири ултратовушли текширув ёхуд УТТ ҳисобланади. Ҳомила жинсини ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасига келиб аниқ билиб олиш мумкин. Бунда ҳомила керакли равишда — ўғил-қизлиги аниқланадиган томони жойлашган бўлиши талаб етилади.

Кўпинча она қорнида у айланади, ёпилиб олади ва жинсий аъзоларини ўрганишга тўсқинлик қилади. Шу сабабли хатолик еҳтимоли оз бўлсада мавжуд.

Эрта муддатларда, масалан ҳомиладорликнинг 11-ҳафтасида жинсни 30% ҳолларда тўғри аниқлаш мумкин. Ривожланишнинг бу босқичида ўғил ембрионларда киндик дўнгчаси қизларникига нисбатан бироз юқорироқ жойлашган бўлади. Кейинги муддатларда фарқ сезиларлироқ бўла бошлайди ва олдиндан башорат қилиш еҳтимоли ортади: 12 ҳафтада — 46%, 13-ҳафтада — 80%.

Oнанинг ташқи кўриниши бўйича

Қадим замонларда, ҳатто ҳозирда ҳам кўпчилик бўлажак онанинг ташқи кўринишига қараб ҳомила жинсини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда.

  • Агар чиройли кўринсангиз, кўзларингиз порлоқ, сочларингиз жилвакор, юзингиз тэриси ўзидан нур таратса, демак, фарзанд ўғил бўлади.
  • Кўзгудаги кўринишингиз қувонарли бўлмаса, юзингизда пигментли доғлар пайдо бўлса, бурун ўткирлашса, сочларингиз хиралашиб, мўрт бўлиб қолса, демак, сизда гўзал қиз фарзанд бўлади.

Халқ орасида «қиз фарзанд она ҳуснини тортиб олади» дэган гап бор. Қайғуга ўрин йўқ, фарзанд туғилгандан сўнг ташқи кўринишингиз нормал ҳолатга қайтади.

Хитой тақвими

Ушбу ҳомила жинсни аниқлаш жадвали қадимги хитойлик шифокорлар томонидан келажакдаги монархларнинг жинсини режалаштириш учун ишлаб чиқилган. Бу календар энг аниқлардан бири ҳисобланади. Буни аниқлаш учун бўлажак онанинг ёши ва уруғлантириш содир бўлган ойни билиш кифоя.

Аввало онанинг ёшини аниқланг, кейин уни чақалоққа ҳомиладор бўлган ой билан туташтиринг (ҳозирги ёш билан емас!). У «Ў» ёки «Қ» да туташади. Ушбу услуб ёрдамида сиз ўзингизда ёки қариндошларингизда ким туғилишини текширишингиз мумкин.

Жадвал етарлича катта бўлганлиги боис, кесишмани топишни осонлаштириш учун қуйидаги майдонлардан кераклисини танланг, натижа еса автоматик равишда танлаб, сизга ҳавола етилади.

Oвулятсия бўйича

Агар сиз ўз соғлиғингизни кузатиб борсангиз, овулятсия кунини билсангиз ва уруғлантириш қачон содир бўлганини есласангиз, бу сизга ҳомила жинсини аниқлашга ёрдам беради.

  • Агар жинсий алоқа овулятсиядан 3-5 кун олдин бўлган бўлса, 80% еҳтимоллик билан сизда қиз ҳомила ривожланмоқда;
  • Oвулятсиядан сўнг бўлган бўлса — ўғил бола.

Ҳомила жинсини билиш учун халқона усуллар

Уй шароитида текшириб кўриш мумкин бўлган қуйидаги усуллар қадимдан буён халқ орасида кэнг тарқалган.

Қориннинг шаклига қараб

Иримлар иримлигичаю, лекин кўпинча улар илмий далилларга қараганда яхшироқ маълумот бера олади. Масалан, қадимда доялар туғилмаган боланинг жинсини онанинг қорни шаклига қараб айтиб бера олишган.

  • Агар ҳомиладор аёлнинг қорни дўппайган ва худди копток яширгандай чиқиб турса, унда ўғил;
  • Қорин шакли текисроқ ва дўппайиш тэнг тақсимланган ҳолда бўлса, қиз кўришидан дарак

Oта шажараси усули

Яқинда амэрикалик олимлар ўзларининг бир тадқиқотлари натижаларини еълон қилишди. Унга кўра ҳомиладорликда боланинг жинси отанинг генетикасига боғлиқ. Улар тахминан 1000 Амэрика ва Европалик оила насабномасини таҳлил қилишди ва аждодларида кўпроқ эркаклар бўлган оталардан ўғил бола фарзандлар туғилиши еҳтимоли юқорироқ эканлигини аниқлашди.

Oнанинг насабномаси ҳомиланинг жинсига таъсир қилмайди.

Юрак уриши усули

Тажрибали акушэр-гинекологлар чақалоқнинг жинсини унинг юрак уриш тезлиги билан аниқланиши мумкинлигини таъкидлашади.

  • Қиз ҳомилаларда ехокардиография давомида юракнинг уриши дақиқасига 126 марта;
  • Ўғил ҳомилада еса 140 марталиги қайд етилади.

Қон босимига кўра

Канадалик тадқиқотчилар ҳомила жинсига аёлнинг қон босими ҳам таъсир қилишига ишонишади.

  • Агар ҳомиладорликдан аввал онанинг қон босими паст бўлган бўлса, оилада қиз туғилишини кутиш керак.
  • Қон босимининг юқорилигида еса — ўғил.

Check Also

chto-delat-esli-toshnit2

Кунгил айниши- ич кетиши сабаблари

КЎНГИЛ АЙНИШ ВА ДИАРЕЯ САБАБЛАРИ Овқат ҳазм қилиш тизимингиз безовта бўлганда ёки соғлиғингизга зарар етказадиган …

Пазанда: Пишириқ нарсалар