14/06/2021
Главная / Без рубрики / Эгизак фарзанд кўриш — суперовулятсия, овқатланиш, махсус воситалар
Место рекламы

Эгизак фарзанд кўриш — суперовулятсия, овқатланиш, махсус воситалар

Эгизак фарзанд кўриш учун нима қилиш керак, буни олдиндан режалаштириш мумкинми. Қуйида кўпчиликни қизиқтирадиган ушбу савол ва ҳомиладорликни режалаштиришнинг мавжуд усуллари ҳақида батафсил.

egizak-farzand-korish

Уруғлантириш механизми

Дастлаб ембриология асосларига мурожаат қилиб, егизаклар уруғлантирилиши қай тарзда содир бўлиши ва унинг қандай турлари мавжудлигини билиб олиш керак. Шундай қилиб, уруғлантириш жараёнида нечта тухум ҳужайра иштирок етганига қараб, қуйидагилар фарқланади:

  1. Битта тухум ҳужайрдан ривожланадиган егизаклар (гомозиготали);
    Турли тухум ҳужайралардан ривожланадиган егизаклар (гетэрозиготали).

Уруғлантириш механизми қуйидагича бўлади:

  1. Гомозиготали. Бу ҳолда ембрионларнинг онанинг битта тухум ҳужайрасидан ривожланади. Бунда кўп ядроли тухум ҳужайрани бир нечта спэрматозоид уруғлантиради. Бундан ташқари, худди шундай егизаклар ҳомилалик тухумнинг икки қисмга бўлиниши натижасида ҳам шаклланиши мумкин. Натижада, ривожланиш жараёнида ҳар бир бўлакдан алоҳида ембрион ҳосил бўлади. Гомозиготали егизаклар биргаликда ўсади. Улар умумий ташқи қобиқ ва битта йўлдош билан бирлашган бўлади. Бундан ташқари, бундай ҳомилаларда қон айланиши ҳам умумий саналади. Генларнинг ўхшашлиги туфайли чақалоқлар кўпинча бир жинсда ва ташқи кўринишдаги бир-бирига ўхшаш бўлишади.
  2. Гетэрозиготали. Турли спэрматозоидлар билан бир неча тухум ҳужайрани бир вақтда уруғлантириш натижасида дунёга келади. Бундан ташқари, ҳар бир ҳомиланинг ўз қобиғи, қон айланиш тизими, алоҳида йўлдоши мавжуд. Хромосомалар мажмуасидаги фарқлар туфайли болалар одатда турли жинсда бўлишади (бир жинсда бўлишлари ҳам мумкин) ва уларнинг ташқи кўриниши турлича бўлади.

Баъзи ҳолларда аёл организмида супэровулятсия содир бўлиб, бир вақтнинг ўзида бир неча тухум ҳужайра етилади ва фолликуллардан чиқади. Уларнинг бир вақтнинг ўзида уруғлантирилиши ва муваффақиятли имплантатсияланишида кўп ҳомилали ҳомиладорлик ривожланади. Бу жараёнлар натижасида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ ембрион ривожлана бошлайди.

Эҳтимоллик

Аёлнинг егизак билан ҳомиладор бўлиш еҳтимоли ҳақидаги саволига ҳеч бир шифокор аниқ жавоб бера олмайди. Шунга қарамай, бу ҳолатга таъсир етадиган омиллар борлигини аниқланган. Уларнинг биринчиси бу онанинг ёши. 35 ёшдан кейин аёллар организмида супэровулятсия кўпроқ содир бўлиши кузатилади. Бу ҳолат жинсий гормонлар синтезининг ошиши билан боғлиқ. Шунинг учун бу тоифа аёлларда егизаклар билан ҳомиладор бўлиш еҳтимоли юқорироқдир.

Бундан ташқари, ирсий омил жуда муҳим ўрин тутади. Статистикага кўра, егизаклар туғилиши еҳтимоли 1:85 ни ташкил етади. Агар авлодда егизаклар туғилиши кузатилган бўлса, кейинги авлодларда бу еҳтимоллик юқорироқ бўлади. Шуни есда тутиш керакки, бу хусусият фақат аёл чизиғи орқали насл суради.

Бугунги кунда замонавий технологиялар мавжудлиги туфайли тиббий муассасага ташриф буюриб, она батафсил кўрикдан ўтгач бирваракайига икки ёки ундан ортиқ фарзандли бўлиш еҳтимолини аниқроқ билиб олиши мумкин. Бундан ташқари, ЭКУ муолажаси ўтказиш масаласини муҳокама қилиш имкони бўлади.

Табиий равишда егизакларга ҳомиладор бўлиш

Эгизакларни орзу қилаётган оналар бунга эришишнинг кафолатланган ва самарали усулларини излашади. Бундай ҳолатда улар дугоналарининг тажрибаси, кўпгина форумлардан олинган маълумотларни асос қилиб олишади. Шунга қарамасдан, ҳар бир организмнинг индивидуал эканлигини ҳисобга олиш лозим, шунинг учун фақатгина олинган маълумотларнинг ўзи етарли бўлмайди.

Эгизакларнинг уруглантирилиши учун генетикларнинг ёрдамига мурожаат қилиш керак. Ихтисослашган марказларда текширувлар егизак фарзанд кўриш мумкинлигига ойдинлик киритади ва аниқ тавсиялар беради. Oдатда, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Витамин комплексларини қабул қилиш;
  2. Зарарли одатлардан воз кечиш;
  3. Oқсилга бой ва сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш.

Oвулятсияни рағбатлантириш

Oвулятсияни рағбатлантириш ёхуд стимулятсия қилиш — бу менструал сиклда бир нечта тухум ҳужайра етиштиришга мўлжалланган чора-тадбирлар мажмуидир. Бундай ҳаракатлар натижасида тухумдонларда икки ёки ундан ортиқ тухум ҳужайра етилади ва фолликуллардан ажралиб чиқади. Натижада, егизак ҳомиладорлик еҳтимоли анча ошади.

Манипулятсия организмга репродуктив тизимда овулятсия жараёнларини рағбатлантирадиган гормонал воситаларни киритишни назарда тутади.

Махсус воситалар

Oдатда кўп ҳомилали ҳомиладорликни режалаштириш гормонал тэрапия курсини ўз ичига олади. Бунда шифокорлар аёлларга прогестэрон ва фолликул стимулятсияловчи гормонлар буюрадилар. Ушбу бирикмалар кўп миқдорда тухум ҳужайраларнинг фаол пишиб етилишига ҳисса қўшади, имплантатсия жараёнини рағбатлантиради.

Тэрапияни бошлашдан аввал аёлга қондаги гормонлар консентратсиясини аниқлаш учун қон таҳлили белгиланади. Oлинган маълумотларга асосланиб, даволаниш курси, доза, давомийлиги кўрсатиб ўтилади. Фойдаланиладиган препаратлар орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

  1. Клостилбегит;
  2. Пурегон;
  3. Меногон.

Халқона усуллар

Мавжуд прогнозлаш усулларининг аксарияти тавсия ўрнида саналади ва аёл организмининг физиологик хусусиятларига асосланади. Бунда асосан қуйидагиларга еътибор берилади:

  1. Танадаги жинсий гормонлар контсентратсияси ортиши кун узунлиги билан ортади. Шунга кўра, егизак фарзандли бўлиш учун қулай вақт ёз фаслининг бошлари саналади.
  2. Oқсил жинсий гормонлар консентратсиясини оширади. Ушбу хусусиятни ҳисобга олган ҳолда, аёлларга ҳомиладорликни режалаштириш даврида таомномага кўпроқ гўшт ва сут маҳсулотлари киритиш тавсия етилади.

Жинсий алоқа позалари

Айрим аёлларнинг фикрига кўра, егизаклар ривожланиши еҳтимолини ошириш учун махсус позалар мавжуд. Албатта улар битта тухум ҳужайра ривожланганида бесамар саналади, бироқ тухум ҳужайралар бирдан ортиқ бўлган ҳолларда эркак уруғ суюқлигининг бачадон бўйнига яқинроқ тушиши ва уларнинг «сафарини» тезлаштиришга кўмаклашади. Бу аёл юқоридан келган ва миссионэрлик позалари саналади.

Oвқатланиш тартиби

Ратсионни оқсил билан бойитиш. Юқорида айтилганидек, оқсил аёл гормонларининг синтезини фаоллаштиради. Ёғсиз гўшт (мол, қўй гўшти), балиқ организмни оқсил билан бойитишга ёрдам беради.
Мевалар. Нок, киви, олма, ананас, нектаринлар, шафтоли организмни витамин ва микроелементлар билан тўйдиради.
Сут ва сут маҳсулотлари. Қатиқ, ёгурт, творог, қаттиқ пишлоқлар нафақат оқсил, балки бошқа фойдали моддаларнинг конидир.

Бугунги кунда энг замонавий ва муваффаққиятлик еҳтимоли юқори бўлган муолажа ЭКУ ёхуд сунъий уруғлантириш саналади. Бу муолажа бир вақтнинг ўзида бир, икки ва ҳатто учта уруғлантирилган тухум ҳужайрани киритишни назарда тутади. Аксарият ҳолларда имплантатсия муваффаққиятли ўтади.

Ухшаш саволлар.

эгизак
эгизак фарзанд
эгизак куриш
эгизак фарзанд куриш
эгизак хомила
эгизак ошиклар
эгизак исмлар
эгизак чакалоклар
эгизак фарзанд куриш учун
эгизак куриш учун
тушда эгизак фарзанд
эгизак кизлар
тушда эгизак фарзанд курса
эгизак фарзанд кўриш учун нима қилиш керак
эгизак фарзанд куриш календари
эгизак фарзанд куриш сирлари
3 эгизак курган ота
сиам эгизак порно
эгизак фарзанд куриш дуоси
эгизак тугиш сири
видео эгизак эко
эгизак буржи хакида маълумот

Check Also

chto-delat-esli-toshnit2

Кунгил айниши- ич кетиши сабаблари

КЎНГИЛ АЙНИШ ВА ДИАРЕЯ САБАБЛАРИ Овқат ҳазм қилиш тизимингиз безовта бўлганда ёки соғлиғингизга зарар етказадиган …

Пазанда: Пишириқ нарсалар