Главная / Жамият / Балғам кўчириш – кҳалқ табобати

Балғам кўчириш – кҳалқ табобати

СҲу кунларда шамоллаш ва грипп билан оғриганлар кўп. Тумов, айниқса, изтиробли йўтал кўпчиликни ташвишга қўяди. Акҳир кези келганида енг қиммат дори воситаси ҳам дардни енгиллаштира олмаслиги мумкин. Кҳўш, бундай пайтда мақул чора нима? Қуйида сизни балғам ажралишини енгиллаштирувчи усуллар билан таништирамиз.

vydelenie-mokroty-v-gorle-s-chem-svyazano-i-chto-delat-fa1506973552

Мутакҳассис – Санобар КҳОЛМИРЗАЕВА шифокор – терапевт.

СҲиринмия дамламаси:

Бу ўсимлик кҳалқ табобатида қуруқ ютал, ютинганда томоқда оғриқ бўлиши, ўткир ва сурункали тонзиллитга даво ҳисобланади. СҲиринмия ўсимлигининг балғам кўчирувчи кҳусусияти ҳам бор.

10 г. ширинмия ўсимлигининг илдиз томирини 200 мл. қайноқ сувда дамлаб, 20 дақиқа буғли ваннада ушлаб турасиз. Сўнг 1-2 соат давомида дамлама тиндирилади. Докадан ўтказилган дамлама 1 ош қошиқдан, кунига 4-5 маҳал қабул қилинса, балғам ажралиши енгиллашади.

Райҳонли чой:

Ярим литрли чойнакка 1 ош қошиқ миқдорида қора ёки кўк чой, 7-10 дона райҳон (қуритилгани бўлса ярим чой қошиқда) барги солиниб, устидан қайноқ сув қуйилади. 5 дақиқа тиндирилгач, чойни ичиш мумкин. Райҳонли чой балғам ажралишини осонлаштириши билан бирга, оғиз бўшлиғи бактериялари билан ҳам курашади.

Арпабодиён мойи:

Арпабодиён нафас йўллари касалликларини даволашда кенг қўлланилади. Унинг меваси таркибидаги анетол моддаси, бронкҳлар шиллиқ қаватини рағбатлантиради ва нафас азолари функсиясини кучайтиради. Арпабодиён мойи лорингит, тракҳеитда буюрилади. У балғам кўчишини осонлаштиради. Бронкҳитда 1 ош қошиқ илиқ сувга 2-3 томчи арпабодиён мойини томизилиб, ҳар 4-5 соатда ичиб турилиши лозим.

Туятовон ҳақида ешитганмисиз?

Мазкур ўсимлик баргида гликозид (органик бирикма) мавжуд. У нафас йўлларига ижобий тасир кўрсатади. Кҳалқ табобатида туятовон яллиғланишга қарши балғам кўчирувчи восита сифатида ишлатилади. Дамламани тайёрлаш учун 5 г. қуритилган туятовон барги олинади ва устидан бир стакан қайноқ сув қуйилади. 15 дақиқа тиндирилгач, докадан ўтказиб олиш мумкин. Дамлама кунига 4 маҳал, бир ош қошиқ ичиб турилади.

Беҳи уруғи:

Беҳи уруғи, шираси билан бирга ярим стакан сувга солинади ва ўрта оловда қайнатилади. Қайнатма елимдек ёпишқоқ кўринишга келгунига қадар оловда ушланади. Тайёр қайнатмани 1 чой қошиқдан, кун давомида 4-5 маҳал қабул қилиш, балғам ажралишини енгиллаштиради, нафас йўллари спазмдан кҳалос қилади.

Баргизуб шифо!

1 ош қошиқ миқдоридаги баргизуб ўсимлигни 1 стакан қайноқ сувда дамлаб, 15 дақиқа тиндириб қўясиз. Сўнг докадан ўтказиб олиб, кунига 2-3 маҳал 2 ош қошиқдан қабул қилиш мумкин.

Анжир қоқи ейсизми?

Абу Али ибн Сино балғам кўчишини осонлаштириш учун анжир мевасини ейишни, йўтални қолдиришда еса уни сутда қайнатиб ичишни айтиб ўтган. Қиш кунларида анжир қоқсидан фойдаланиб, йўтални енгиллаштирувчи қайнатма тайёрлаш мумкин. Бунинг учун 100 г. анжир қоқсига 2 стакан сутни қуйиб, паст оловда 15 дақиқа қайнатасиз. Қайнатма 40 дақиқа тиндирилади. Қоқли қайнатмаярим стакандан, кунига 2-3 маҳал, овқатланишдан олдин ичилади.

Алое шарбати:

Лимон ва алое шарбатига асални аралаштириб ичиш, кучли шамоллашга даводир. СҲифобакҳш аралашмани тайёрлашда тенг миқдорда асал, брусника меваси, лимон ва алое шарбати керак бўлади. Масаллиқлар сирли идишга солиниб, 6-8 соат давомида тиндириб қўйилади. Аралашма тайёр бўлгач, кунига 3-4 маҳал, 1 ош қошиқдан қабул қилинади.

Мармарак – шамоллашдан кҳалос етади!

Енг якҳши балғам кўчирувчи восита бу – мармаракдир. Томоқ оғриши енди – енди бошланаётганида мармарак ўсимлигидан дамлама тайёрланиб ичилса, инфексиялар кҳужуми камаяди. Безовталик пайтида мунтазам қабул қилинса, балғам «пишади» ва осон ажралади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

Kartinki_so_smyslom_k_dzhuma_mubarak_1_13182918

Жума Муборак расмлар табриклари

“Жума Муборак” – мусулмонларнинг муборак жума куни табриги. Аллоҳ таоло барча одамларга жума куни якҳшилик …

100200300