14/06/2021
Главная / Без рубрики / Бахор хакида шеърлар болалар учун
Место рекламы

Бахор хакида шеърлар болалар учун

kozmunchogim_kitob

Кўкка қуёш бўй чўзиб,
Таъфтин аста оширар.
Бахор нафасин сезган,
Қиш зийнатин яширар.

Бош кўтариб майсалар,
Яшнайди боғ-у роғлар.
Хар бахор бу паллалар,
Эслатар ёшлик чоғлар.

Замин узра янгидан ,
Хаёт бошланар гўё.
Хар йили март ойидан,
Қайта туғилар дунё.

Гўзаллик ва нафислик,
Ишқ фасли бу бетакрор.
Хар қандай муз юракга,
Илиқлик берар бахор!

Согиндингми бахорни!

Ўтди қишнинг совуғи,
Гохи қизғониб қорни.
Ўйга толиб тун чоғи,
Соғиндингми бахорни?

Гулларнинг сарасини,
Қушларнинг сайрашини,
Кўнгиллар яйрашини,
Соғиндингми бахорни?!

Сабо чертса дил торинг,
Илиқ, нурли нахоринг.
Қалдирғочлар изхорин
Соғиндингми бахорни?!

Тунда тушиб қирқ малак,
Пиширади сумалак.
Кимлар етолмай халак.
Соғиндингми бахорни?!

Сирли ёмғир шивирин,
Камалак рангин сирин.
Эслагин бирин-бирин.
Соғиндингми бахорни?!

Варрак учган осмонда,
Ўрик гуллаган онда.
Дил яйраб хаяжонда.
Соғиндингми бахорни?!

Қир-у адирларга боқ.
Очилганда қизғалдоқ.
Ширин энтикиб шу чоқ.
Соғиндингми бахорни?!

Дилобар Уролова ижодидан

Бахор фасли табрик шеърлар.

Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин,
Aжин тушсин юзларига, дог` тушсин.
Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан,
Қо`лларига асо – бир таёқ тушсин.

Имони соф, юзга кириб ёруг` юз,
То`йлар ко`риб йелкасидан тог тушсин.
Жисмига сунгги сафар олдидан
Уз боласин қо`лидан тупроқ тушсин…

Бахор фасли кукламойим.

Сочимда оқ, мен баҳордан ўтиндим:
Кўкламойим, кўкингдан бер бир чимдим.
Қор қўйнида сени қўмсаб ўкиндим,
Кўкламойим, кўкингдан бер бир чимдим.

Кўнглимга кўк бинафшалар сочилсин,
Кокилига толпопукдан соч илсин,
Бойчечакка борар йўллар очилсин –
Кўкламойим, кўкингдан бер бир чимдим.

Фасл боши, ҳам охири ўзингсан,
Мажнунларнинг йўлдоши ҳам ўзингсан.
Лайлиларнинг сирдоши ҳам ўзингсан,
Кўкламойим, кўкингдан бер бир чимдим.

Кел-да енди соғинтирмай одамни,
Сен йўғингда бир ғам босди йелкамни,
Қорлар кураб кўмиб келдим отамни…
Кўкламойим, кўкингдан бер бир чимдим.

Кўкинг билан кийинтирай даламни,
Оёқяланг суюнтирай боламни,
Ўзинг олгин кўксимдаги аламни,
Кўкламойим, кўкингдан бер бир чимдим.

Гинам йўқдир кузда кетган оққушдан,
Ийманмасин қайта ешик қоқишдан.
Қумри билан бирга чиқдик биз қишдан,
Кўкламойим, кўкингдан бер бир чимдим.

Жон устида асраб юрай кўкни мен,
Тўйиб-тўйиб кўзга сурай кўкни мен.
Яна сенга йетаманми-йўқми мен,
Кўкламойим, кўкингдан бер бир чимдим.

Дил яйрасин дала-даштинг ясаниб,
Ялпизларинг сув бўйига ястаниб.
Икки мисра байт битай бир мақтаниб,
Кўкламойим, кўкингдан бер бир чимдим!..

Check Also

chto-delat-esli-toshnit2

Кунгил айниши- ич кетиши сабаблари

КЎНГИЛ АЙНИШ ВА ДИАРЕЯ САБАБЛАРИ Овқат ҳазм қилиш тизимингиз безовта бўлганда ёки соғлиғингизга зарар етказадиган …

Пазанда: Пишириқ нарсалар