Главная / Маданият / Аёлни кунглини олиш – жинсий кондириш

Аёлни кунглини олиш – жинсий кондириш

Эркакларнинг хаёллари нималар билан банд бўлиши аёллар учун қизиқарли мавзу. Ҳатто ўзимизни қизиқтирган айрим саволларга эркаклар қандай жавоб бераркан дея турли тахминларга борамиз. Қуйида эркаклар рафиқаларига ҳеч қачон айтмайдиган 12 та гап ҳақида Даракчи.уз материал тайёрлади. Саҳифамиз меҳмони эса эркаклар оламининг вакили сифатида уларга изоҳ беради. Биз баҳонада жавоблардан эркакларнинг фикрлари ва руҳиятини ўрганиш имконига эга бўламиз. Қани, кўрайлик-чи, у қуйидаги 12 иборага қандай муносабат билдирар экан.

85a6b4e2e2ff680ddab207e5d1b3a8f8

Танишинг!

Дилмурод ҒУЛОМОВ — «Ўзбегим Таронаси» радиоси бошловчиси, Оилали:

«Аёлларни қизиқтирган саволларга ўз фикрингизни билдиринг, дейишганида, рости, ҳаяжонландим. Ахир аёллар билишни истаган саволлар ҳойнаҳой «глобал» мавзуларда бўлса керак…»

«Севгилим, этиборингни қозониш учун базида ёлғон сўзлайман…»

Ҳа, шундай вазиятлар ҳам бўлиб туради. Аммо бу ёлғонлар фақат яхшилик учун хизмат қилишини унутманг. Севган аёлимизнинг кўнглини оғритмаслик ёки юзага келган вазиятни яхши томонга ўзгартириш учун базида ёлғондан фойдаланамиз. Аммо бу чин кўнгилдан айтилган ёлғон эмас. Агар эркак киши севмасдан туриб, «Сени севаман» дея жар солса, билингки, у сизни алдаяпти. Мана бу ҳақиқий ёлғон. Ҳаётимизни янада гўзал ва осойишта қилиш учун ишлатадиган ёлғонларимизни еса кечириш мумкин.

«Йигитларга ақлли қизлар ёқади, аммо бундайларга уйланиш бироз чўчитади…»

Тан оламан, бундай йигитлар мутлақо йўқ, дейиш нотўғри бўлади. Лекин шахсан менинг фикримча, аёлинг ақлли, доно ва уддабурон бўлса, қайтанга яхши-ку! Аммо ҳозирги йигитлар ташқи кўриниши ҳам, одоби ва зеҳни ҳам гўзал қизларни танлаяпти.

«Менга хушомад қилсанг мойдай ёқиб тушади!»

Эркаклар оламининг вакили сифатида айта оламанки, аёл киши ҳадеб хушомад қилавериши ҳар доим ҳам ёқавермайди. Бу ғашимизга тегиши мумкин. Шу боис нима истаётганингизни ортиқча муғомбирликларсиз тушунтиришга ҳаракат қилинг. Вазиятга қараб, истагингизни тўғри тушунтирсангиз, илтимосингизни ерда қолдирмаймиз. Агар бўлар-бўлмасга хушомад қилаверсангиз, бачкана кўринишингиз мумкин. Айтишади-ку, асалнинг ҳам ози ширин деб…

«Сенга ҳазил қилишга қўрқаман»

Эркак киши аёлига бундай демайди. Айтган тақдирда ҳам бу қўрқув рафиқасини аяши маносида ифодаланган бўлади. Масалан, аксарият эркаклар, айниқса, фарзандли бўлгач, рафиқаси билан ўйлаб ҳазил қилади. Сабаби сиз аёллар фарзанд тарбиясини елкангизга ортиб, ўзингиз билмаган ҳолда янада жиддийлашиб қоласиз. Бу вақтда сиз билан ҳазиллашиб бўлармиди! Вазиятга қараб, кайфиятингизни кўтариш учун оз-моз ҳазиллашиб турсак, тушунасиз деб ўйлаймиз. Акҳир севган аёлимизга қалтис ҳазил қилишга ботинолмаймиз…

«Ҳамма эркаклар кҳиёнат қилади…»

Мен бу иборани ростдан ҳам ҳеч қачон тилга олмайман. Чунки бундай деб ўйламайман, ҳамма эркак ҳам хиёнаткор эмас! Тўғри, беш қўл баробармас. Аммо битта хиёнаткорни кўриб, «Ҳаммаси шундай» деб хулоса чиқаришга шошилманг. Аввало, ўзингиз эркакнинг хиёнат қилишига йўл берманг. Бўлар-бўлмасга шубҳаналаверманг. Эркакларга ишонч билдириб, маслакдош бўлсангиз, ҳеч қачон оиласига хиёнат қилмайди. Шахсан мен оила қурилдими, демак хиёнатга йўл йўқ деб ҳисоблайман. Олдинга ташланган ҳар қандай қадам фақат оила томонга бўлади. Чунки оила муқаддас!

«Оиламни қадрлайман, аёлимни севаман, аммо буни ҳадеб ошкор етавермайман…»

Икки тоифадаги эркаклар бор: бирлари ҳис-туйғуларини билдиришни истамайдиганлар бўлса, иккинчиси аёли билан ўзаро муҳаббат ва дўстлик муносабатларини қадрлайдиганлар. Бошқаларни билмадим-у, шахсан мен аёлимга муҳаббатимни ошкор этиб туришни яхши кўраман. Оилада илиқ муносабатлар бўлиши учун ҳис-туйғуларимизни билдириб туришимиз лозим. Аёллар ҳам ўз навбатида муомаламизга яраша муносабат билдиришса, ер-хотин иноқлиги бардавом бўлади.

«Хафалашиб қолсак, биринчи қадамни ташлашни, узр сўрашни хоҳлайман, аммо…»

Тўғри, ярашиб олиш учун баҳона ахтариб, кўнглингизни олиш пайида бўламиз. Эҳтимол буни пайқамассиз. Ишдан толиқиб келсак, кайфиятимиз бўлмаса ёки шунчаки бироз тобимиз қочиб, ҳоли қолишни истасак, сиз аёллар аҳволимизни тушунмай, ранжиб қоласизлар. Аммо биз буни атайин қилмаймиз. Бир сирни айтайми, ҳар қайси эркак аёли билан хафалашиб қолганда «Бекор уни хафа қилиб қўйдим-а» дея кўнглидан ўтказади. Бироқ сиртида билинтирмайди. Шундай экан деб, жуда узоқ аразлаб юрманг тағин.

«Азизам, сенга совға ҳозирлашим учун байрамни ёдимга солишинг, ҳеч бўлмаганда шама қилишинг керак»

Йўқ, бу шарт эмас. Қандай байрам яқинлашаётгани, таваллуд айёмингиз ва шунга ўхшаш бошқа қувончли дамлар доим ёдимизда. Аммо базида югур-югур, ташвишлар билан бўлиб, бироз хаёлимиздан кўтарилади. Эҳтимол туғилган кунингизда эрталаб хаёл билан бўлиб, табриклашни унутармиз. Аммо кун давомида ёки ишдан қайтгач, албатта, шодлигингизга шерик бўламиз. Бундай вақтларда биринчи қадамни ташлашга шошилмай, озроқ кутсангиз бас.

«Чойхона, гап-гаштакларда биз ҳам аёлларни ғийбат қиламиз»

Шахсан менинг даврамда бундай бўлмайди. Дўстлар билан салом-алик вақти оилаларимиз, онамиз, сингил, рафиқа ва фарзандларимизнинг саломатлиги, ҳол-аҳволи ҳақида қисқагина сўралиши мумкин. Аммо бу одоб юзасидан бажариладиган ҳолат. Бошқа бу мавзуга қайтилмайди. Эркакларнинг суҳбати режалаштирган ишларимиз, муваффақиятлар, эркаклар учун керак бўлган яхши нарсалар ҳақида бўлади. Аёлларни умуман аралаштирмаймиз.

«Биз эркаклар кўча-кўйда хушбичим аёлни кўриб завқланамиз, аммо аёлимиз бошқаларга чиройли кўриниши мумкин эмас!»

Бази эркаклар эҳтимол кўча-кўйда ўзига оро берган аёлларга хушомад қилар. Шу боис ҳам бу мавзуда ҳамма эркаклар номидан гапиролмайман. Мен ўзим таниган аёл танишларимгагина ҳавас билан қарашим мумкин. Бироқ бундан ортиғи емас. Айтишади-ку, инсон ҳамиша гўзаллик томон интилади, деб. У хоҳ гўзал аёл бўлсин, хоҳ чиройли ҳаёт, муҳими, фикр тўғри бўлиши керак. Аёлларниннг ўзига оро бериши эса чегара доирасида бўлгани мақул. Бу чегара ҳар бир оиланинг муҳити, тарбиясидан келиб чиқиб белгиланади.

«Мен онамнинг эркасиман!»

Бундай демасак-да, аслида шундай. Ҳамма эркаклар қайсидир манода онажонларининг эркаси. У эркак қирқ ёшга кирадими, эллик ёки олтмишгами, волидаси учун доим суюкли ва ардоқли бўлиб қолаверади. Муштипар онажонларимиз 80-90 ёшга етган бўлсалар ҳам элликка кирган ўғилларини эркалаб, суядилар. Бу ҳақиқат! Биз эркаклар онажонларимизнинг эркасимиз!

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

salat-s-granatom-i-kuricej-1-768x576

Салатлар Янги йил учун

Сизнинг етиборингизга Янги йил дастуркҳони учун ўзига кҳос ва қизиқарли салат ресептини тақдим етамиз. Маҳсулотларнинг …