Главная / Маданият / Чимилдик’-келин куёв учун биринчи кеча

Чимилдик’-келин куёв учун биринчи кеча

Тўй тугаб, меҳмонлар тарк’алиб кетганда сўнг одатда куёвнинг ўзлари учун тайёрланган хоналарида кутиб ўтирган келин ҳузурига дастлаб киришига алоҳида еътибор берилиши турган гап. Албатта, бир умрлик савдо бўлмиш никоҳли ҳаётни амалий бошлаш ҳодисаси алоҳида ҳис-ҳаяжон, орзу-истаклар билан тўлиб-тошган бўлиши бор. Бундай пайтда к’илинадиган ҳар бир иш, босиладиган ҳар бир к’адам ва айтиладиган ҳар бир сўз умр бўйи есда к’оладиган бўлиши ҳам табиий.

21525579

Шунинг учун бўлса керак, одамларда бу ҳодисага алоҳида аҳамият бериш одати бор. Ушбу муносабат ила келажак ҳаётнинг бахтли бўлишига оид, деб ўйланган ирим-сиримлар ҳам кўпайган. Айник’са аёллар ичидаги гап-сўзлар, келин-куёвга бериладиган маслаҳатлар ҳам кўпайиб кетган.
Баъзи жойларда авваллари келиннинг ризк’и ўзи билан кирсин, деб, янги уйга кириб келаётган келиннинг бошига нон боғлаб к’ўйишар, келин билан куёв ўз хоналарида дастлаб кўришганда ким иккинчисининг оёғини олдин босиб олса, оилада ўшанинг гапи ўтадиган бўлади, дейишарди. ЙАна келин-куёвга ойнани кўрсатиб, к’андайдир саволлар беришар ва ўша саволларга мос жавоб беришни талаб ҳам к’илишар еди. Ҳатто баъзи китобларда куёв уйнинг бурчагида оёғини ювиши ва яна нималардир к’илиши кераклиги ҳак’ида ёзилган ҳам екан. Одамлар ўша ёзилган нарсаларга амал к’илиш ёки к’илмаслик борасида саволлар ҳам беришганди.
Еҳтимол, бундан бошк’а гап-сўзлар, бид’ат- хурофотлар ҳам бордир. Еҳтимол, кўплари йўк’олиб ҳам кетгандир. Лекин шар’ий тушунчаларда бу ҳак’да к’андай кўрсатмалар борлиги билан ҳар бир мусулмон шахс к’изик’иши турган гап. Уламолар куёв келиннинг олдига биринчи бор кирганида нималар к’илиши кераклиги ҳак’ида унча кўп гапларни айтмаганлар ва ривоятларни келтирмаганлар. Бу тўғрисида ушбу сатрларни ёзишдан олдин ҳозирги воситалар орк’али ҳам к’идириб кўриб, жуда кўп нарса йўк’лигига ишонч ҳосил бўлди. ЙА’ни маълумот кўплигидан к’ай бирини олиш к’ийинлашадиган даражада емаслиги аён бўлди. Ўзимиз аввал ёзган баъзи нарсаларга кейин топган маълумотларни к’ўшиб, так’дим етишга ижозат бергайсиз.
Дастлабки маълумот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг куёвлари ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг к’излари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳанинг олдиларига тўйдан кейин биринчи киришларидан олдин к’илган ишлари ва дуолари ҳак’идадир.
«Тўй кечаси бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёв бўлмиш Али ибн Абу Толибга:
«Ей Али, келинга бир тўй ҳам к’илмок’ керак», дедилар.
Шунда Саъд ибн Му’оз розияллоҳу анҳу:
«Менда бир к’ўчк’ор бор!» деди.
Ансорийлардан бир гуруҳи бир неча сў жўхори жамлаб келишди. Ана ўша нарсалардан тўй зиёфати уюштирилди. Зиёфатдан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али ибн Абу Толибга:
«Менга учрамагунча бир нарса к’илмай тур», дедилар.
Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳа турган жойга бордилар-да, у кишига:
«Менга сув келтир», дедилар.
Келинликка тайёрланиб олган Фотима розияллоҳу анҳа бир идишда сув келтирдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у сувдан Фотима розияллоҳу анҳанинг кўксиларига ва бошларига сепдилар-да:
«Аллоҳим, мен Сендан бунга ва бунинг зурриётларига шайтони рожиймнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман», дедилар.
Сўнгра У зот яна сув келтиришни талаб к’илдилар. Бу сафар Али ибн Абу Толиб бориб, ҳалиги идишда сув келтирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига ҳам худди Фотима розияллоҳу анҳага к’илган ишларни ва дуоларни к’илдилар ва:
«Аллоҳим, икковларига барака бергин, икковларининг устиларидан барака нозил к’илгин ва икковларининг зурриётларини баракали к’илгин», дедилар.
Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки муаввизатайнни тиловат к’илдилар ва:
«Ўз аҳлинг олдига Аллоҳнинг исми ва баракаси ила киравер», дедилар».
Ушбу ик’тибосдан куёвнинг келин олдига биринчи бор киришидан олдин к’авмнинг катталари к’иладиган ишлар ва дуолар ҳак’ида маълумот олишимиз мумкин.
– Куёв келиннинг олдига биринчи бор киришида хурсандлик, очик’ чеҳра ва мулойимлик билан кириши кераклиги китоб¬ларимизда тавсия к’илинган. Чунки келин ҳис-ҳаяжонда, хавфда, хижолат ва ўзгача ҳолатда туради. Куёв бисмиллаҳни айтиб, ўнг оёк’ билан салом бериб киради. Сўнгра келиннинг пешонасига к’ўлини к’ўйиб туриб, к’уйидаги ривоятда келган дуони ўк’ийди.

Амр ибн Шу’айбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят к’илишади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«К’ачон бирингиз бирор аёлга уйланса ёки ходим сотиб олса, «Аллоҳумма! Иннии асъалука хойраҳаа ва хойра маа жабалтаҳаа ’алайҳи. Ва аъузу бика мин шарроҳаа ва мин шарро маа жабалтаҳаа ’алайҳи», десин».
Абу Довуд ва Насаий ривоят к’илганлар.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан унинг яхшилигини ва Сен унга берган жибиллият – ахлок’нинг яхшисини сўрайман. Ҳамда сендан унинг шарридан ва Сен унга берган жибиллият – ахлок’нинг ёмонидан паноҳ сўрайман».
Келин-куёвга бошк’алар дуо к’илишлари билан бирга, уларнинг ўзлари ўзларига ва бир-бирларига дуо к’илишлари ҳам жуда яхшидир. Албатта, ўшандай бахтли соатларда Аллоҳ таолодан ўзига ва умр йўлдошига бахт-саодат тилаб, дуо к’илмок’ муҳимдир.
Сўнгра икковлари биргаликда, куёв имом бўлиб, келин орк’ада ик’тидо к’илиб, икки рак’ат намоз ўк’исалар, жуда ҳам яхши бўлади. Ҳар ким ўзи ўк’иса ҳам бўлаверади.

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят к’илинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«К’ачон бирингиз бирор аёлга уйланса, к’ўшилиш кечасида икки рак’ат намоз ўк’исин, у(келин)га ҳам ортида икки рак’ат намоз ўк’ишини айтсин. Албатта, Аллоҳ уйда яхшиликни (пайдо) к’илувчидир».
Баззор ривоят к’илган.
Албатта, бу каби намозлар хайрга, баракага, яхшиликка сабаб бўлиши турган гап. Мусулмон инсон учун намоз унинг ҳаётидаги енг азиз нарсадир.
Юк’орида келтирилган нарсалар куёв ва келинлар учун уларнинг биринчи кечаларида истаса, к’иладиган ишлар ва дуолардан иборатдир. ЙАхши умид ила к’илса, гўзал иш бўлади. Аммо к’илмаса, шар’ий жиҳатдан ҳечк’иси йўк’. Буларни к’илмаганлар, бу ишларни к’илмаган едик, енди нима бўлади, каби хаёлларга бормасликлари лозим.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

maxresdefault

Туклардан халос булиш: усуллари, тандаги туклардан қутилиш сирлари

Ҳар бир аёл силлиқ ва майин териси булишини кҳоҳлайди. Кераксиз тукларнинг пайдо булиши танадаги ортиқча …

100200300