Главная / Маданият / 8-март байрами учун табриклар

8-март байрами учун табриклар

8-март Халқаро хотин-қзлар куни байрами учун шеърлар

Сизлар борсиз сўзимизда садо бор,

Сизлар борсиз ишқ аҳлида гадо бор,

Сизар борсиз минг бир дардга даво бор,

Мен офтобга алишмаган аёллар.

Офтоб ожиз асли  онам олдида,

Бибихоним юрагимнинг ёдида,

Сиз яшайсиз Моҳларойим додида,

Мен офтобга алишмаган аёллар.

*****

Бахорга тенглашган ўзбек аёли,
Нафосат қуёши барқ урган бу кун,
Сизга табрикларим гўзал мисоли
Ўзгача тонг отар аслида бу тун.

Нурларга чўмилган зотсиз аёллар,
Ҳар сўзиз азиздир, мисли таборак,
Дунё пойингизга айлаб саволлар,
Байрамингиз аёллар бўлсин муборак..

Ўзбекнинг номуси, орисиз сизлар,
Ҳам шони, ҳам ғурури борисиз сизлар….

Олимбек Турсунов
1-босқич Механика йўналиши талабаси

*****

8-март учун шер — Аёл бор дунёда

Аёл бор дунёда бахт бор иқбол бор,
Аёл бор дунёда ширин кҳаёл бор,
Аёл бор дунёда ишқ бор, висол бор,
Аёл бор дунёда соҳибжамол бор.

Аёл бор дунёда парирухсор бор,
Аёл бор дунёда ул гулрухсор бор,
Аёл бор дунёда гул бор, баҳор бор,
Аёл бор дунёда ошиғи зор бор.

Аёл бор дунёда гулга мисол бор,
Аёл бор дунёда дилга тимсол бор,
Аёл бор дунёда малак дилдор бор,
Аёл бор дунёда васли дийдор бор.

Аёл бор дунёда ҳофизу тор бор,
Аёл бор дунёда қўшиқ, ашъор бор,
Аёл бор дунёда Аҳадга ёр бор,
Аёл бор дунёда лаблари ол бор…

Аёл бор дунёда бахт бор, иқбол бор,
Аёл бор дунёда ширин хаёл бор,
Аёл бор дунёда ишқ бор, висол бор,
Аёл бор дунёда соҳибжамол бор.

*****

Дунёнинг ғамини ютгувчи , аёл!
Оламда муҳаббат тутгувчи , аёл!
Садоқатла бирга рафиқа бӯлиб!
Эридан ширин сӯз кутгувчи аёл!

Фарзандига меҳр бергувчи , аёл!
Ранжитсангиз қаҳр қилгувчи , аёл!
Кӯзлардаги ғамни билгувчи , аёл!
Борини муҳайё қилгувчи аёл!

Кӯзидан чиқарманг ҳеч қачон кӯз ёш!
Аламдан ёнса ҳам бермоқда бардош!
Гӯзаллардан гӯзал камон қаламқош!
Онамиз,синглимиз,опамиз АЙОЛ!

******

Дангиллама уйлар қурдирадиган,
Қарсиллатиб тўйлар қилдирадиган
Эрларининг соқолини,
ҳар куни қирдирадиган.
Аёллар омон бўлсин!

Ширин қилар ошингни,
Заҳар қилар ошингни.
Тергин дея тошингни.
Оғритса ҳам бошингни.
Аёллар омон бўлсин!

Айтганини қилса ҳам,
Устимиздан кулса ҳам.
Бегона духиларни,
Юз метрдан билса ҳам.
Аёллар омон бўлсин!

Тур десанг ўтирса ҳам ,
ўтир десанг турса ҳам.
Кун бўйи пардоз қилиб
Салонларда юрса ҳам.
Аёллар омон бўлсин!

Жаҳлда шимарса енг,
Нақ энамни кўрдим денг.
Тоқати тоғларга тенг.
Билаги Алпларга тенг.
Аёллар омон бўлсин!

Бозорларда югурган.
Сандиқларни тўлдирган
Ҳамма ишга улгурган.
Аёллар омон бўлсин!

Қуда танлаб қидирган.
Суймаганни суйдирган.
Муқом қилиб кулдирган.
Келинини кўндирган.
Аёллар омон бўлсин!

******

Бугун ҳамма ҳурсанд очиқ кўнгилллар,
Байрамнинг шодлигидан яйрайди диллар.
қўлимда сиз учун бу атиргуллар,
байрамингиз муборак азиз аёллар,
бахтимизга омон бўлинг аёллар.

Юзингиздан ҳар доим қувонч кетмасин,
баҳорий кайфият тарк этмасин.
ғам-ташвиш қалбингингиз чиртиб ўтмасин,
байрамингиз муборак азиз аёллар,
бахтимизга омон бўлинг аёллар.

Сиз бор учун файзларга тўлди бу олам,
сиз аммам, сиз онам, бирингиз холам.
сизларсиз ўзингиз юракда нолам,
байрамингиз муборак азиз аёллар,
бахтимизга омон бўлинг аёллар.

Онажоним омон бўлсангиз

Кўзларимни кўп йўқламас нам,
Алам бўлмас сўзларимда ҳам.
Уч юз олтмиш беш куним байрам,
Онажоним омон бўлсангиз.

Кулгуларим чиқар авжига,
Ҳамоҳангдек денгиз мавжига.
Юбораман Умрага, Ҳажга,
Онажоним омон бўлсангиз.

Отам билан уйим тўрида,
Ҳар дам бўлинг қалбим қўрида.
Бош бўласиз болам тўйида,
Онажоним омон бўлсангиз.

Шамолларда титраган шамдек,
Хор бўлмайман синган қаламдек.
Сув тутаман оби Зам-Замдек,
Онажоним омон бўлсангиз.

Лафзим бузсам мени қучсин дард,
Ниятим соф тилагим бегард
Қадрингизни билмаган номард.
Онажоним омон бўлсангиз.

Табриклар

Ҳаёт боғларида тиконлар сўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Нурларга беланди бу кун замин ҳам
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Болам деб ғам чеккан меҳрибонларим,
Ташвиши бир уммон,қувончи ярим,
Эй ,менинг жаннатий онажонларим,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Қошлари камалак, сочлари чамбар,
Оҳу кўз санамлар, юзлари дилбар,
Сиз борсиз дунё ҳам гўзал, мунаввар,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Қалбида дард аммо, юзлари ҳушҳол,
Сабр, бардошидан машақатлар лол
Оламни нурафшон айлаган аёл,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Табассум кетмасин юзларингиздан,
Қувонч ёши томсин кўзларингиздан,
Чаманлар гулласин изларингиздан,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

*******

АЁЛ.

Бугун ҳамма ҳурсанд очиқ кўнгилллар,
Байрамнинг шодлигидан яйрайди диллар.
қўлимда сиз учун бу атиргуллар,
байрамингиз муборак азиз аёллар,
бахтимизга омон бўлинг аёллар. ??

Юзингиздан ҳар доим қувонч кетмасин,
баҳорий кайфият тарк этмасин.
ғам-ташвиш қалбингингиз чиртиб ўтмасин,
байрамингиз муборак азиз аёллар,
бахтимизга омон бўлинг аёллар.???

Сиз бор учун файзларга тўлди бу олам,
сиз аммам, сиз онам, бирингиз кҳолам.
сизларсиз ўзингиз юракда нолам,
байрамингиз муборак азиз аёллар,?
бахтимизга омон бўлинг аёллар.?

Табриклар

(8-март аёллар байрамига)

Ҳаёт боғларида тиконлар сўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Нурларга беланди бу кун замин ҳам
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Болам деб ғам чеккан меҳрибонларим,
Ташвиши бир уммон,қувончи ярим,
Эй ,менинг жаннатий онажонларим,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Қошлари камалак, сочлари чамбар,
Оҳу кўз санамлар, юзлари дилбар,
Сиз борсиз дунё ҳам гўзал, мунаввар,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Қалбида дард аммо, юзлари ҳушҳол,
Сабр, бардошидан машақатлар лол
Оламни нурафшон айлаган аёл,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Табассум кетмасин юзларингиздан,
Қувонч ёши томсин кўзларингиздан,
Чаманлар гулласин изларингиздан,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Муаллиф :Хуршид Карим.

ОНА.

Жойномоз устида дуолар қилиб,
Меҳрини пойимга тўшаган онам.
Ғам чексам оҳ уриб бағрини тилиб,
Фарзанди дардида яшаган онам.
Қошимда парванам бедор жонсарак,
Она нимангиз бор меҳрдан бўлак.

Дайдидек тентираб кеч келсам яна,
Озорга тўлдириб маюс кўнглингиз,
Нега тергамайсиз урушмайсиз она,
Нега койимайсиз телба ўғлингиз,
Мени деб ҳамиша жонингиз ҳалак ,
Она нимангиз бор меҳрдан бўлак.

Борига шукур деб йўғига сабр,
Ҳеч қачон қалб руҳи синмаган онам.
Фидокор,меҳнатдан излаган қадр,
Шу ёшга кириб ҳам тинмаган онам.
Сочлари супурги қўллари курак,
Она нимангиз бор меҳрдан бўлак.

Сизсиз боҳорларим кўринар куздек,
Сиз -ла кундузларим нурли чароғон,
Ҳеч ким силамайди бошимни сиздек,
Ҳеч ким севмас мени сиздек онажон,
Меҳрингиз олдида дарё бир кўлмак
Она нимангиз бор меҳрдан бўлак.

Сизни паноҳида асрасин эгам,
Мудом ёруғ қилсин юзларингизни,
Сиз менинг енг азиз кишимсиз онам.
Кўзимга суртаман изларингизни,
Жаннат пойингиздан ўтган бир йўлак
Она нимангиз бор меҳрдан бўлак.

ОНАСИ ҲАЁТЛАР ОНАНГИЗ АСРАНГ

Онангиз ёнида бир зум ўтириб.
Меҳирли кўзларига бир тўйиб қаранг
Дунё ишларини бир четга суриб .
Онаси ҳаётлар онангиз асранг.

Ҳаётдан кетганда қадри билинар.
Томоққа ҳаттоки сув ҳам илинар.
Пушаймон бўларсиз бағир тилинар
Онаси ҳаётлар Онангиз асранг.

Қалбини ғам алам қамраб олмасин.
Йӯлингизни кутиб кўзи толмасин.
Кексайган кунглида армон қолмасин
Онаси ҳаётлар онангиз асранг.

Оналар пойида булса гар жаннат
Нима учун онага қилмаймиз хизмат.
Онадан айрилмок энг оғир қисмат.
Онаси ҳаётлар онангиз асранг.

Биз учун ҳикматдир ҳар айтган сўзи.
Дунёда меҳрибон Онадай зот борми ўзи
Фақат қувонч билан ёшлансин кўзи.
Онаси ҳаётлар онангиз асранг.

 АЙОЛ 

Дунёнинг ғамини ютгувчи аёл !
Оламда муҳаббат тутгувчи аёл !
Садоқатла бирга рафиқа бӯлиб !
Эридан ширин сӯз кутгувчи аёл !

Фарзандига меҳр бергувчи аёл !
Ранжитсангиз қаҳр қилгувчи аёл !
Кӯзлардан ғамни билгувчи аёл !
Борини муҳайё қилгувчи аёл !

Кӯзидан чиқарманг ҳеч қачон кӯз ёш !
Аламдан ёнса ҳам бермоқда бардош !
Гӯзаллардан гӯзал камон қалам қош !
Онамиз, синглимиз, опамиз АЙОЛ

******

Ҳаётимсиз гўзалим мени
Ёнимда бўлинг ҳар доим ҳар дам
Бугун гўзал айёмингиз сизни
Байрамингиз муборак бўлсин Азизам

Файзга тўлган қалбим бекаси
Кўнгилгинам ёлғиз эркаси
Юрагимни танҳо егаси
Байрамингиз муборак бўлсин Азизам

Икки кўзингиз порлаган кулган
Қалбингиз меҳр конига тўлган
Онамдайин меҳрибон бўлган
Байрамингиз муборак бўлсин Азизам

Гўзалсизда, гўзалсиз бирам
Сиз борсизки бахтим бўлмас кам
Беғуборсиз фариштагинам
Байрамингиз муборак бўлсин Азизам

*******

Энг гўзал инсонсиз ҳаётимдаги.
Ўзгани «гўзалим» деганим ёлғон.
Ягона Маликам саройимдаги.
Байрамингиз билан онажон.

Онамдек меҳрибон муниса опам.
Ёшлигим эслайман сизни ҳар кўрсам.
Сиздек вафодормас, менга соям ҳам.
Муборак бўлсин сизга ҳам байрам.

8март байрамингиз муборак азизлар

Кўнглиз уйиз боғ бўлсин,
Тан-у жониз соғ бўлсин.
Қаддиз баланд тоғ бўлсин,
Шунинг ўзи бахт эрур
Қўл оёқни юргани
Кўзиз равшан кўргани
Тунда юрак ургани
Шунинг ўзи бахт эрур
Қўлиз қойманг дуодан
Тинчлик соранг ҳудодан

******

Ғам сиздан йироқ бўлсин,
Табассум ҳамроҳ бўлсин
Баҳордек пок умрингиз,
Доим қувончга тўлсин

******

Сизни кириб келаётган 8 — Март Халқаро Хотин Қизлар  байрами билан каналимиздаги ва юртимиздаги барча аёлларни чин юракдан табриклаймиз!!!

Юзингиздан табассум ?
Қалбингиздан меҳр  ҳеч қачон аримасин! БАХТ ва ОМАД сизни ҳеч қачон тарк этмасин! Доим СЕВИБ, СЕВИЛИБ юринг!!
Гарчи Сиз бунданда кўпроғига лойиқсиз!!

 

Сизларни кириб келган 8 — март Ҳалқаро Хотин — қизлар байрами билан чин юракдан муборакбод этамиз. Сизларга узоқ умр, сиҳат — саломатлик, бахт омад тилаймиз. Оилангизга тинчлик ҳотиржамлик, ишларингизда энг катта ютуқларга эришишингизда тилакдошмиз. Ҳеч қачон кўзингиздан ёш оқмасин. Зеро аёлни қадрлаган инсон, унинг кўзидан ҳеч қачон ёш оқишига йўл қўймайди ва бунга ҳаракат қилади.

Азизим ҳаётда шодлик бор бўлсин
Ана шу шодликлар сизга ёр бўлсин
Қалбингиз орзу ва қувончга тўлсин
Бугун таилайман сизга кўп тилак.
8-МАРТ бўлсин муборак!

******

Баҳор чечаклари бўлсин армуғон,
Сиз нурли инсонсиз баҳтли бегумон,
Байрамла қутлайман бўлинг шодумон,
Ҳар кунингиз ўтсин байрамдай ҳар он!

*****

Дарахтзорни оралар сабо
Япроқ узра тонги шабнами
Нега жимсан ҳаёллар аро
Эй юртимнинг Бибимарями

Қадам боссанг
Ёришар боғлар
Нигоҳингда эрийди музлик
Сенсиз ҳаёт менга маюслик
Табиатнинг кўрки камоли
О тенгсизим Ўзбек аёли

******

Ассалому алейкум каналимизни  ГЎЗАЛ ОНАХОНЛАРИ, ОПА-СИНГИЛЛАРИ
Сизларни 8-Март байрами билан табриклаб Сизларга Бахт ва Омад, Оила хотиржамлигини тилаб қоламиз

******

Энг гўзал инсонсиз ҳаётимдаги.
Ўзгани «гўзалим» деганим ёлғон.
Ягона Маликам саройимдаги.
Байрамингиз билан онажон.

Онамдек меҳрибон муниса опам.
Ёшлигим еслайман сизни ҳар кўрсам.
Сиздек вафодормас, менга соям ҳам.
Муборак бўлсин сизга ҳам байрам.

******

Баҳор чечаклари бўлсин армуғон,
Сиз нурли инсонсиз бахтли бегумон,
Байрамла қутлайман бўлинг шодумон,
Ҳар кунингиз ўтсин байрамдай ҳар он!

*******

Саккизинчи март бугун
Кизларимиз байрами
Йигитларчи? дейсизми?
Пулсиз байрам байрамми?

14 январда сизлардан
Роса совга олганмиз
Шу туфайли кизлардан
Карздор булиб колганмиз.

Стипендияга уч кун бор
Уйдан пул ҳам келмади
Лекин пулим юклигини
У гузал киз билмади.

Бир амаллаб кутулдим
Битта кизил гул билан
Шундай килиб хайрлашдим
Карзга олган пул билан.

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

big_228032

Творогли печене. Пишириқлар тайёрлаш ўзбек тилида

Ресепт очен вкусной домашней випечки с творожной начинкой. Сочни – ето такие откритие булочки с …